Мексикадаги тунги клубда Дэйна Уайт хотини билан муштлашиб кетди

UFC раҳбари Дэйна Уайт Янги йил байрами пайтида рафиқаси Энн Уайт билан муштлашиб кетди. Мазкур воқеа акс этган видео TMZ томонидан эълон қилинди.

Фото: Google Images

Маълум қилинишича, эр-хотин ўртасидаги жанжал Мексиканинг Кабо-Сан-Лукас шаҳридаги тунги клубда бўлиб ўтган. Бу вақтда эр-хотин VIP-зонада бўлган. Дэйна Уайт хотинига нимадир демоқчи бўлган ва ундан тарсаки еган. Шундан сўнг у ҳам хотинига тарсаки билан жавоб қайтарган.

Шундан сўнг эр-хотинни уларнинг дўстлари ажратишига тўғри келган. Қайд этилишича, жанжалнинг иккала иштирокчиси ҳам жуда маст  ҳолатда бўлган. Можаро сабаби эса айтилмаган.

Маълумот учун, 2005 йилда Дэйна UFC билан бирлаштирилган The Ultimate Fighting (TUF)га асос солади, бу ўз навбатида кўплаб жангчилар ва мухлислар эътиборини жалб қилади. Бир эпизод 20 миллион долларга тушади. 2006 йилда ташкилот Калифорниядаги WЕC промоушенини  ўзлаштириб олади, бир йилдан кейин эса Pride Fighting Championships’ни. Япония ташкилотининг кўплаб юлдузлари Уайт билан ҳамкорликни бошлайди, аммо уларнинг аксарияти UFC’нинг асосий рақобатчиси Strikeforce’ни афзал билади. Кейинчалик барибир Дэйнанинг сиёсати кучлироқ бўлиб чиқади, UFC 2011 йилда промоушенни шунчаки сотиб олади ва ўзига қўшиб олади. Унинг UFC билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди