«Ўзагроэкспортбанк»даги давлат улуши 5 млн долларга сотилди

«Ўзагроэкспортбанк» АТБ устав капиталидаги давлат акция пакетлари оммавий тендер ўтказилмасдан хусусий компаниясига сотилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, Support Level МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан «Ўзагроэкспортбанк» АТБ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялар пакетини 5 миллион доллар миқдордаги сотиб олиш тўловини бир йўла тўлаб бериш, банкнинг устав капиталини 29 миллиард сўмдан кам бўлмаган қийматга ошириш ҳамда банкнинг инфратузилма, технология ва маҳсулотларини ривожлантиришга камида 50 миллион доллар инвестиция киритиш шарти билан сотиб олиш таклифи тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.

«Ўзагроэкспортбанк» АТБ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акция пакетларини хусусийлаштиришга аввал жалб этилган Grant Thornton халқаро консалтинг компанияси томонидан «Ўзагроэкспортбанк»нинг 2019 йил декабрь ойидан буён «кредит операциялари» тўхтатилгани сабабли кредит портфели 2022 йил 1 декабрь ҳолатига 6,1 миллиард сўм ташкил этиб, бунда муаммоли кредитлар улуши ўта юқорилигини, банкнинг айни даврдаги ҳолатига умумий зарари 31 миллиард сўмни ташкил этгани натижасида жами соф активлари қиймати 50 миллиард сўмлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, «Ўзагроэкспортбанк» Ўзбекистон Марказий банки томонидан банк назоратига оид иқтисодий нормативлар бажарилмагани, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарли миқдорда захиралар шакллантирилмагани, кредит ҳужжатларини расмийлаштиришда белгиланган тартибларга тўлиқ амал қилинмагани, шунингдек, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тижорат банклари устав капитали миқдорига қўйилган талаблар бажарилмагани (устав капитали 29 миллиард сўмга кам шакллантирилган) юзасидан огоҳлантирилган.

Шунга кўра, Grant Thornton халқаро консалтинг компанияси томонидан банкнинг фаолиятини нафақат сақлаб қолиш, балки уни ривожлантиришга қаратилган Support Level МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан билдирилган таклифи нарх ва бошқа шартлар бўйича олдинги таклифдан яхшилигини ҳисобга олган ҳолда, мазкур таклифни қабул қилиш тавсия этилган.

Шу боис Ўзбекистон ҳукумати ва Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан таклиф кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар билан маъқулланган.

«‘Ўзагроэкспортбанкʼ АТБ акциялари фонд биржасининг котировкалаш варағидан қонунчиликда белгиланган тартибда чиқарилди ва банкнинг устав капиталидаги 100 фоиз акция пакетлари биржадан ташқари тартибда сотилди», — дейилади хабарда.

Октябрь ойида ушбу банкнинг давлат улуши ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан сотилиши мумкинлиги айтилганди (ҳужжат «хизмат доирасида фойдаланиш учун» грифига эга). Support Level МЧЖ 2015 йил 27 августда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган. Асосий фаолият тури — ходимлар билан ишлаш. Компаниянинг 100 фоиз улуши Шодиев Олимжон Қосимовичга тегишли, раҳбари — Искандар Усмонов.

Олимжон Шодиев – Навоий кон-металлургия комбинати Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси, кенгаш раиси Жамшид Қўчқоровнинг ўринбосари ҳисобланади. Шунингдек, у Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар молия бозорларида фаолият юритувчи «ИФГ Контитент» инвестиция компаниялари гуруҳи аффилланган шахслари қаторига киритилган.

«Евросиё банки» облигациялар эмиссияси проспектида Олимжон Шодиев Izarus Investment B.V. раҳбари сифатида аффилланган шахс этиб белгиланган. Ҳужжатда миллиардер Фаттоҳ Шодиев оиласининг бошқа аъзолари, жумладан, унинг укаси Қосим Шодиев ҳам кўрсатилган.

Икки ҳафта олдин Қозоғистон Молия бозорини назорат қилиш ва ривожлантириш агентлиги Евроосиё банкига Ўзбекистонда шўба корхонасини очишга рухсат берганди.

«Ўзагроэкспортбанк» ҳақида

«Ўзагроэкспортбанк» АЖ Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 24 январдаги фармони билан ташкил этилган. Банкни ташкил этишдан кўзланган мақсад — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш салоҳиятини ривожлантиришдан иборат.

Банк сотувга қўйилган вақтда унинг активлари қиймати 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра 60 миллиард сўмни ташкил этган (бир йилда ушбу кўрсаткич икки баробарга камайган), мажбурият — 18 миллиард сўм. Кредит портфели ҳажми 68 миллиард сўмга етган бўлиб, уларнинг 37 миллиарди (55,5 фоизи) муаммоли ҳисобланган.

Савдодан бир ой олдин, 2022 йил 1 январда банк активлари қиймати 69 миллиард сўмни ташкил этган (бир йилда ушбу кўрсаткич 36,6 фоизга тушиб кетган), мажбурият — 3 миллиард сўм. Кредит портфели ҳажми 30 миллиард сўмгача камайган бўлиб, уларнинг 17 миллиард сўми (55,5 фоизи) — муаммоли.

2022 йил февралида даставвал «Ўзагроэскпортбанк»ни Россиянинг «Совкомбанк»и 4 миллион долларга сотиб олганди, бироқ АҚШ санкциялари ортида битим ёзда бекор қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео