Шерзод Қудратхўжанинг мактабларда физика ва кимё фанларини қисқартириш ҳақидаги таклифи кенг муҳокамаларга сабаб бўлди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ) ректори Шерзод Қудратхўжанинг Халқаро пресс-клуб кўрсатувида мактаб дастуридаги физика ва кимё фанлари соатларини қисқартириш ҳақидаги таклифи кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шерзод Қудратхўжа ҳолатга муносабат билдириб, унинг фикрлари нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилди.

Унинг айтишича, ўрта таълим мактаблари ўқув дастуридан кимё ва физика фанларини чиқариб ташлашни таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. ЎзЖОКУ ректори бундай хабарларни кимлар тарқатганини тахминан билишини, «эскитдан уларнинг мақсади бўлганини» таъкидлаган.

«Видеолавҳада 2 соатлик кўрсатувнинг 30 сонияси кўрсатилган, холос. Мен ушбу фанлар қийин қилиб юборилганини айтиб, болаларимизга енгилроқ, креативроқ дарс ўтайлик, деб таклиф киритдим. Физика, кимё каби фанлар, албатта, керак. Лекин бу дарсларни ўқитишда эски қолиплардан воз кечиб, замонавий методлардан фойдаланишимиз керак.

Масалан, бир эсланглар, 10-11-синфларда ўрганган қайси мураккаб формула эсингларда қолган? Дарслар қанчалик қийин бўлган, қизил диплом олишда қанчалик халақит қилган, ўқишга киришдан чалғитган? Шу маънода айтдим, холос», — дейди ЎзЖОКУ ректори.

Шерзод Қудратхўжанинг фикрича, бу фанларнинг академик даражада ўтилиши оқибатида таълимда жуда кўп муаммолар келиб чиққан.

«Вазият жуда оғир. Дарсликлар қайта кўриб чиқилаётган пайтда фарзандларимиз ўрганадиган дарслар оддий, ҳаётий бўлиши кераклиги муҳим деб ҳисоблайман. Эртага физик олим бўлмоқчи бўлганлар эса кейинчалик фанни чуқурлаштирилган, факультатив дарсларда, махсус синфларда ўрганиши мумкин», — дея қўшимча қилади у.

Шу билан бирга, Шерзод Қудратхўжа Facebook’даги саҳифасига яна бир видеомурожаат жойлаб, журналистикага алоқадор инсонлар, талабаларни «фактчекинг» қилишга чақирган.

«Одатда сиз ярим ёки бир соат гапирасизда, лекин сиз тўғрингизда негатив (тарқатишни — таҳр.) хоҳласа, контекстдан кесиб оладида одамларда шундай тарқатади, олд қисмига битта кириш сўзи ҳам қилиб қўяди… Ҳозирги ҳолатда мен тўғримда фейк хабар тарқалди. Ҳурматли талабалар, бундай ҳолатда биринчи «фактчекинг» қилинг. Кўрсатувни тўлиқ кўринг, муаллиф нима демоқчи бўлганини тушунинг, сўнг ўзингизнинг хулосангизни қилинг. Ҳеч кимга, дунёдаги ҳеч қайси медиага ишонманг», — дейди Қудратхўжа.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам ўз навбатида мактабларда физика ва кимё фанлари қисқартирилиши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинаётган мунозараларга таълим соҳасига масъул раҳбар сифатида фикр билдирган.

«Келажакда гуманитар соҳани эгаллайдиган ўқувчиларга физика ёки кимё фанларини ўқитиш керак эмас, дейиш мумкин эмас. Сабаби ҳар бир инсон қайси касбни танламасин, мавжуд илмий парадигма асосида дунё қандай тузилганини билиши шарт.

Физика ва кимё каби фундаментал фанларни ўқитиш асносида инсоннинг фикрлаш қобилияти ривожланади. Бундай салоҳиятга эга бўлган шахс эса ҳодисаларни таҳлил қилиш, тушуниш ва тушунтиришга қодир бўлади. Шундай экан, таълим соҳасига масъул раҳбар сифатида ушбу фундаментал фанларни мактаб ўқувчиларига ўқитилишини бекор қилиниши ҳақидаги фикрлар ҳеч бир асосга эга эмаслигини ва бундай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламан. Аксинча, эндиликда биз мактабларда ушбу фанларни ўқитишни амалиёт билан боғлаш устида бош қотиришимиз ва бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга бор эътиборимизни қаратишимиз зарур», — дейди вазир.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда