Сурхондарёда Labo каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди — видео
Сурхондарё вилояти Ангор туманида 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Labo катта «Занг» каналига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1 январь куни 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Labo Ангор туманидаги «Занг» каналидан ўтувчи кўприкдан қулаб тушган. Ҳайдовчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса масъуллар томонидан ўрганилганда, ҳайдовчи маст ҳолда бўлгани, каналдан ўтувчи кўприк талабга жавоб бермаслиги ҳамда йўл белгиларининг сифати яхши эмаслиги аниқланган.
Тошкентда Lacetti ва Cobalt автомобиллари ўзаро тўқнашиб кетгани ҳамда Тошкент вилоятида Nexia йўл ўртасидаги тўсиққа урилгани ҳақида ҳабар қилинганди.