Тобут ичидаги тирик одамлар, тўқнашиб кетган икки вертолёт, Пеленинг мумдан ясалган ҳайкали — 2 январь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украиналик ҳарбий хизматчи Донецк вилоятидаги кимсасиз йўлга қарамоқда.

Фото: Reuters

Донецк вилоятидаги Украина ҳарбийлари мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг Янги йил табригини тингламоқда.

Фото: Reuters

Украиналик ҳарбий хизматчилар Донецк вилоятидаги қароргоҳда Янги йил байрамини нишонламоқда.

Фото: Reuters

Полиция ва Росгвардия (Миллий гвардия) ҳарбий хизматчилари Москвадаги Қизил Майдонда байрам вақтида тартибни сақламоқда.

Фото: AP Photo

Пхеньян шаҳрида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат скаутлари йиғилишида иштирок этган болаларни қутламоқда.

Фото: AFP

Бразилиянинг янги сайланган президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг кортежи мамлакатдаги Планалту саройи яқинидан ўтмоқда.

Фото: Reuters

Собиқ Рим папаси Бенедиктнинг жасади Ватикандаги Авлиё Пётр соборида.

Фото: Reuters

Собиқ Рим папаси Бенедиктга ҳурмат бажо келтириш мақсадида Авлиё Пётр соборига кириш учун навбат кутаётган одамлар.

Фото: Reuters

Рим папаси Франциск Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида.

Фото: Reuters

Пеленинг ўғли Эдиньо Урбано Калдейра номидаги стадионда отасининг тобути ёнида турибди.

Фото: AFP/Getty Images

Одамлар Сантосда Пеле номидаги музейда Бразилия футболи афсонасининг мумдан ясалган ҳайкали ёнида турибди.

Фото: Reuters

АПЛ ўйинлари доирасида «Ньюкасл Юнайтед» футболчилари «Лидс Юнайтед»га қарши ўйин олдидан Пеле футболкасини кийди.

Фото: Reuters

Бразилиялик футбол афсонаси Пеленинг сартароши бўлган 84 ёшли эркак.

Фото: Reuters

Таиланднинг Нонтҳабури ҳудудидаги ибодатхонада янги йилни қайтадан туғилгандек бошлаш ва бахтсизликлардан қочиш учун тобутда ётган одамлар.

Фото: Reuters

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридаги Sky Tower биносида отилган байрам мушаклари.

Фото: AP Photo

Гонконгда Виктория бандаргоҳи узра отилган мушаклар.

Фото: AP Photo

Таиланднинг Бангкок шаҳрида Янги йилнинг илк дақиқалари.

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги Бурж Халифа биноси.

Фото: AP Photo

Будда диндорлари Сеулдаги ибодатхонада Янги йил байрамини нишонламоқда.

Фото: Reuters

Австралиянинг Сидней шаҳрида Янги йил муносабати билан Сидней бандаргоҳи кўприги устида уюштирилган мушакбозлик.

Фото: AP Photo

Мексиканинг Тепито ҳудудида Санта Муэрте (Муқаддас ўлим) издошлари янги йил куни унинг зиёратгоҳига ташриф буюришмоқда.

Фото: Reuters

Австралиянинг Броадуотер ҳудудида икки вертолёт тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, ўн уч нафари жароҳатланди.

Фото: Shutterstock

«Турк ҳаво йўллари»га тегишли Airbus А321-231 самолёти Истанбулдаги аэропортга қўниш вақтида.

Фото: Reuters

АҚШда содир бўлган қор бўронидан сўнг машина устида тўпланиб қолган қорни тозалаётган одамлар.

Фото: AP Photo

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги эски кварталлардан бирида йўл четидаги аҳоли яшаш уйлари жўмрагида ювинаётган бола.

Фото: Reuters

Чилининг Санта-Хуана ҳудудидаги уйлардан бирида чиққан ёнғиндан итини кўтариб чиқаётган аёл.

Фото: Reuters
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео