Транспорт вазирлиги турбулентликка учраган Тошкент—Олмаота рейси бўйича муносабат билдирди

Олмаотадан Тошкентга учган Air Astana авиакомпаниясининг КC  128 рейси кучли турбулентликка дуч келгани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2 январь куни Тошкент—Олмаота йўналиши бўйича КC 128 рейсини амалга ошириш чоғида Air Astana авиакомпаниясининг самолёти Чимкент парвозларни бошқариш маркази ҳудудида 350 (10 600 метр) баландликда кучли турбулентликка учраган.

Самолёт Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 14:35 да ҳавога кўтарилган. Airbus А321 ҳаво кемаси бортида 135 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 7 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) жабрланган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:45 да Олмаота аэропортига қўнган. Йўловчиларга ёрдам кўрсатиш учун тез ёрдам машиналари аэропортда кутиб олган.

Ҳаво кемаси қўнганидан сўнг 2 нафар йўловчи тиббий ёрдам сўраган ва улар Олмаотадаги шифохоналардан бирига кўрикдан ўтиш учун юборилган. Таъкидланишича, кўрикдан сўнг синган тан жароҳатлари қайд этилмаган, тиббий ёрдам кўрсатилгач, йўловчилар касалхонага ётишдан бош тортган.

Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу факт ваколатли органлар томонидан текширилади ҳамда натижалари бўйича кейинроқ қўшимча ахборот берилади.

Аввалроқ Москва—Бухоро йўналишида учган самолёт Навоийга фавқулодда қўнганди. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдан Дубайга учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлгани, Кувайтдан учган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдан Истанбулга 25 май куни учган самолёт бошқа аэропортга қўнишга мажбур бўлгани хабар берилганди.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади