Бухородаги ўқув маркази биносида портлаш содир бўлди — видео
Бухоро шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган ўқув маркази биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 4 январь куни, тахминан, соат 00:52 ларда Бухоро шаҳар Олим Хўжаев номидаги МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган 50/3 уйнинг ертўласида чақнаш содир бўлган. Ушбу ертўладан ўқув марказ сифатида фойдаланиб келинган.
Чақнаш оқибатида ертўладаги 3 та эшик-ром жойидан силжиган ва 70 квадрат метр майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган, бинодан ташқаридаги ертўланинг бетон қопламаси тушган.
«Чақнаш оқибатида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда чақнаш сабаблари аниқланмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга доир: Фарғонадаги мактабда портлаш содир бўлди
Аввалроқ Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ чақнаши оқибатида портлаш содир бўлгани, Фарғонадаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, Термиздаги хонадонда портлаш юз бергани тўғрисида хабар берилганди.