Ўзбекистон ССВ тизимида 2023 йил «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилинди

Президент фармони билан 30 декабрь куни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган Амрилло Иноятов ССВ тизимида 2023 йилни «Коррупцияга қарши кураш йили» деб эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Иноятовнинг таъкидлашича, кўпчиликка маълум бўлган коррупция урчиган бир қатор йўналишлар борки, биринчи навбатда уларга барҳам бериш керак. Вазирнинг айтишича, ишга жойлаштириш, айниқса, ҳамшираларни, роддомлардаги «суюнчи пули», «кесарча кесиш» учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади.

«Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда. Янги йилни тизимда ‘Коррупцияга қарши кураш йилиʼ деб эълон қиламиз. Вазирликнинг махсус ‘Ишонч телефониʼ ташкил этилади. Шу билан бирга, ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман», — дейди Иноятов.

Таъкидлаш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлигига Алишер Шодмонов раҳбарлик қилган даврда, яъни 2020 йил ҳам «Коррупцияга қарши кескин кураш йили» дея эълон қилинганди. Унда 2018−2019 йилларда тизимда 500 нафардан ортиқ ходим жиноий жавобгарликка тортилгани, уларнинг 114 нафари коррупциявий жиноятларни содир этгани келтирилганди.

Ўз навбатида 2022 йилнинг апрелида Беҳзод Мусаев ҳам ССВ тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш режаси бўйича маълумот берганди. Собиқ вазир ўз сўзида ҳозирги кунда коррупцияга мойил соҳаларнинг учтадан биттаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлиб қолаётганини қайд этган эди. «Биз учун бу жуда уятли ва ачинарли хол», — деган Беҳзод Мусаев.

Амрилло Иноятов 2020 йилнинг ноябрь ойидан 2022 йилнинг 30 декабригача соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Лавозимга тайинланган Амрилло Иноятов Янги йилга ўтар кечаси пойтахтдаги даволаш муассасаларига борган ва шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмаслигини айтганди. Иноятовдан олдинги вазир Беҳзод Мусаев ҳам фаолиятини айнан шундай бошлаганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди