Бухорода икки нафар аёл ўзини осиши оқибатида вафот этди

Бухоро вилояти Пешку туманида 22 ва 25 ёшли икки нафар аёл ўзини осиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 01 январь куни соат 07:40 ларда Пешку тумани «Ҳуррам» МФЙ, Кате қишлоғида яшовчи 1998 туғилган С.Р. яшаш уйи молхонасининг шифтида оқ рангли синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши оқибатида вафот этган.

Ҳолат юзасидан С.Р.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон маротаба ўз жонига суиқасд қилмагани, 2022 йил 31 декабрь куни уйида бўлгани, нима сабабдан осганини ҳеч ким билмаслиги, унинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлиги баён қилинган.

Шунингдек, 2022 йил 30 декабрь куни соат 15:18 ларда Пешку тумани «Пешку» МФЙ, Пешку қишлоғида яшовчи 2001 йил 12 апрелда туғилган Д.М. қизининг яшаш уйида синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши оқибатида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Д.М.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон маротаба ўз жонига суиқасд қилмагани, 2022 йил 30 декабрь куни уйида бўлгани, нима сабабдан ўзини осганини ҳеч ким билмаслиги, унинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлиги баён қилинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан икки аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Хоразм вилояти ИИБ ходими ўз жонига суиқасд қилгани, Наманганда 29 ёшли ХТБ ходими ўзини осиб қўйгани, Самарқандда беш нафар боланинг онаси ўзини осгани тўғрисида хабар берилганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда