IFFHS талқинига кўра 2022 йилнинг энг яхши футболчилари аниқланди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилди. Бу ҳақда федерация расмий сайтида хабар берилди.

Фото: IFFHS

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS ) маълумотларига кўра, ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси очколар бўйича жуда катта фарқ билан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унга кўра, Месси 275 очко жамлаган бўлса, иккинчи ўринни эгаллаган Киллиан Мбаппеда 35 очко бор. 2022 йилги олтин тўп соҳиби Карим Бензема 30 очко билан кучли учликка кирган.

IFFHS талқинига кўра 2022 йилнинг энг яхши футболчилари рўйхати:

  1. Лионель Месси (ПСЖ) — 275 очко;
  2. Килиан Мбаппе (ПСЖ) — 35;
  3. Карим Бензема («Реал») — 30;
  4. Лука Модрич («Реал») — 15;
  5. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») – 5.

Маълумот учун, ушбу совринни Роберт Левандовски 2020 ҳамда 2021 йилларда қўлга киритган эди.

Аввалроқ Аргентина Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, тарихда учинчи марта жаҳон чемпионига айлангани ҳамда Жаҳон чемпионати вақтида Месси яшаган хона музейга айлантирилиши ҳақида хабар қилинганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда