Ўзбекистон ОТМларида контракт тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт тўловини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди. Шунингдек, 2022 йилнинг 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг ҳам тўлови инобатга олинадиган бўлди
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт тўловини амалга ошириш муддати 20 январгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда қайд этилишича, давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги барча ОТМда супер контракт миқдори 10 фоизга камайтирилгани ва Ўзбекистонда тўлов-контракт тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида хабар берилганди