Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров шартли равишда озод этилди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. Ушбу маълумотни Kun.uz нашри ҳам ўз манбаларига асосланиб тасдиқлади.

Рашид Қодиров 2018 йил 23 февраль куни қўлга олинган эди. Кейинроқ унинг ўғли қидирувга берилгани маълум қилинган. Май ойи охирида эса Рашид Қодиров қон босимидан азият чекиб, маҳбуслар шифохонасига ётқизилгани маълум бўлганди.

2019 йил апрелда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судида Рашид Қодиров устидан суд мажлиси бошланган, бироқ унинг тафсилотлари ошкор этилмаган эди.

«Собиқ бош прокурорга нисбатан очилган жиноят иши доирасида 13 киши айбланиб судга берилган. Уларга ҳам пора бериш, пора олиш, фирибгарлик, айбсиз кишига ҳам айб юклаш каби айбловлар қўйилган. Жиноят иши жуда мураккаб, кўп воқеали бўлгани учун уни судда кўриб чиқиш муддати 4 ойгача узайтирилган. Шунинг учун ҳам маълумот беришга улгурмадик. Сўроқ қилиниши керак бўлган, ўрганилиши керак бўлган шахслар жуда ҳам кўп. Суд тергови бўйича қонуний қарор қабул қилинади ва бу ҳақда ОАВда маълум қилинади», — деганди Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Бахтиёр Исомов.

Суд жараёни 6 ойга яқин давом этган. Иш жараёнида «Давлат сирлари тўғрисида»ги қонун талабларига мувофиқ, ёпиқ тарзда ўтказилган суд тергови жараёнида барча судланувчиларнинг кўрсатувлари бирма-бир атрофлича текширилган, 200 га яқин гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, иш бўйича ўтказилган экспертиза ва хизмат текширувлари хулосалари, шунингдек, жиноят ишида тўпланган далиллар, уларнинг қонунийлиги ва асослилиги нуқтаи назаридан тафтиш қилинганди.

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210 (пора олиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганди. 2019 йилда суд ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

2021 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қошидаги комиссияси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси тизимидаги 22-сонли колонияда мониторинг ўтказган. Ўшанда собиқ бош прокурор тикув цехида ишлаётгани маълум бўлганди.

«Кўрдикки, собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳозирда тикув цехида ишламоқда. Унинг қўлидан чиққан гулдор матолардан тикилган бежирим аёллар кўйлаги, лозими ва бошқа ашёлар кўзни қувонтиради. Расмларга олишди, комиссиямиз вакиллари ҳадемай бу расмларни чоп қилса керак», — деб ёзганди Абдураҳмон Ташанов.

2019 йилнинг 19 май куни Андижон вилоятида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурорга нисбатан очилган жиноят иши ҳақида тўхталиб, жумладан, шундай деганди:

«Собиқ бош прокурор бутун бошли жамоаси билан қамоқда ётибди. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман».

Маълумот учун, Рашиджон Қодиров 2000—2015 йилларда бош прокурор лавозимида ишлаган, 2015−2017 йилларда Конституцион суд судьяси лавозимида фаолият юритган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда