Таълим муассасаларида таътил муддати узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аввалроқ 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши натижасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совиб кетиши ҳақида хабар берилганди. Бунинг натижасида собиб депутат Расул Кушербаев эса республикадаги барча таълим муассасаларидаги таътил муддатини узайтиришни таклиф қилганди.

«Ҳаво ҳарорати пасаяди. Демак ҳозирданоқ уйларни ва иш жойларини исссиқлик билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриб қўйиш керак. Таълим муассасалари учун таътил муддатини чўзиш масаласини ҳам ўйлаб кўриш керак бўлади», — деган у.

Расул Кушербаевнинг таклифидан сўнг ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида қишки таътил муддати 23 январга қадар узайтирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Расмий хабарда келтирилишича, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Ўқув машғулотлари эса 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

Қишки таътил муддатининг 17 январгача узайтирилиши барча бўғиндаги таълим муассасалари, хусусан, нодавлат умумтаълим мактаблари, профессионал таълим муассасалари, нодавлат олий таълим муассасалари, уларнинг филиаллари ва хорижий ОТМларга ҳам тааллуқлидир.

Маълумот учун, Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 11 январга қадар, ОТМларда эса 9 январга қадар давом этиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь бошидан Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилгани ҳамда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 2 январь куни Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келгани тўғрисида хабар берилганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео