«Ан-Наср» «Реал» ҳужумчисини жамоага олиб келмоқчи
Криштиану Роналдуни яқиндагина ўз сафига қўшиб олган «Ан-Наср» Эден Азарни ҳам жамоага таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Маълум қилинишича, Саудия клуби бош мураббийи Руди Гарcия Эден Азарни Францияниннг «Лилль» жамоасидаги фаолиятидан бери билади. Мураббий аллақачон Азар билан боғланган. Хабарга кўра, «Ан-Наср» устози Азарни шу ёздаёқ қўлга киритмоқчи.
Маълумот учун, Эден Азар 2019 йилда «Реал Мадрид» клуби футболчиси сифатида таништирилган ва ҳозирги кунга қадар жамоа сафида атиги 6 та гол урган. Таққослаш учун, Азар Мадрид клубидан олдинги жамоаси «Челси»да охирги мавсумнинг ўзида 16 та гол урган эди.
Шунингдек, жамоа Серхио Рамос ҳамда Нголо Канте каби футболчиларга ҳам қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Криштиану Роналду «Ан-Наср» билан 2,5 йиллик шартнома имзолагани, саудияликлар жамоаси Роналдунинг собиқ жамоадошини ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳамда Роналдунинг клубдаги таништирув маросимини 3 миллиард инсон томоша қилгани ҳақида хабар берилганди.