Бугун оқшоми. Жиззахда «иккига бўлиниб кетган» Lacetti, ҳамкасбини пичоқлаган новвой,15-уринишда сайланган янги спикер

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Жиззахда ЙТҲга учраган Lacetti «иккига бўлиниб» кетди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтувчи 4П-41 Ғаллаорол—Ўсмат—Бахмал йўлида содир бўлган ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса 4 январь куни 17:30 ларда содир бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti бошқарув йўқотилиши оқибатида дарахтга бориб урилган. Воқеа жойидан олинган видео муаллифи автомобиль «иккига бўлиниб кетгани»ни таъкидлаган.

Маълум бўлишича, 19 ёшли йўловчи воқеа жойида, 55 ёшли бошқа йўловчи эса шифохонода вафот этган. ҳайдовчи ва яна бир йўловчи эса енгил тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда новвой ҳамкасбини пичоқлади

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги новвойхоналардан бирида 36 ёшли новвой ҳамкасбини пичоқлади. Воқеа тунги соат 01:30 ларда содир бўлган. Икки новвой спиртли ичимлик ичиб ўтирганда ўзаро тортишиб қолганидан сўнг, айбланувчи ошхона пичоғини қўлига олиб, 32 ёшли шеригининг кўкрак қафаси ва қорин қисмларига 6 бор қасддан зарба берган. У ҳодиса жойини тарк этаётиб, пичоқни яқин атрофдаги қурилиш моллари дўкони ёнига ташлаб кетган.

Жабрланувчи жароҳатланган ҳолида кўчага чиқиб, новвойхона яқинидаги чиқинди йиғиш шохобчаси ёнида ҳушини йўқотган. Шохобча ишчиси томонидан тез ёрдам ходимлари томонидан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасига етказилиб, у ерда кўрсатилган биринчи тиббий муолажалар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Айбланувчи воқеа тафсилотларини баён қилар экан, улар пиво ичиб ўтирганларида уй эгаси чиқиб, пастроқ овозда гаплашишни айтиб танбеҳ берганини, у чиқиб кетганидан кейин шеригига секинроқ гапиришини таъкидлаб, одамлар ухлаётганини айтганидан сўнг шериги ҳақорат қилишни бошлагани, натижада ўртада жанжал келиб чиққанини маълум қилган.

Айбланувчи Жиноят кодексининг 25 (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, озодликдан маҳрум қилинган.

Профилактика инспекторларига алкотестердан фойдаланишга рухсат берилди

Ички ишлар вазирлиги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат билан вазирлик тизимидаги профилактика инспекторларининг алкотестер қурилмаларидан фойдаланган ҳолда шахснинг мастлик ҳолатида эканлигини аниқлаш ҳамда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш жараёнига ички ишлар органларининг минтақа бошлиқлари қатнашишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланмоқда.

Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари алкотестер қуриламаларидан қуйидаги ҳолатларда фойдаланади:

  • назорат остидаги шахслар «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги қонунининг 7-моддасида белгиланган алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлаш тўғрисидаги маъмурий чекловга риоя этишини текшириш;
  • Жиноят кодексининг 481-моддасига асосан суд томонидан зиммасига алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби қўшимча тақиқи юклатилган маҳкумнинг ушбу тақиққа риоя этишини назорат қилиш;
  • Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 32-моддаси 6-бандига асосан Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат этиб белгиланган ҳуқуқбузарликнинг маст ҳолда содир этилганлигини аниқлаш.

Таъкидланишича, содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган муҳокама жараёнига ички ишлар органларининг минтақа бошлиқлари фаол қатнашиши шарт.

Ички ишлар вазирлиги:

  • икки ой муддатда алкотестер қурилмаларини қўллаш тартиби, фуқаролар ва профилактика инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлатади;
  • 2024 йил якунига қадар профилактика инспекторлари учун алкотестер қурилмаларини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан давлат ҳаридлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тендер ўтказиш орқали босқичма-босқич ҳарид қилиш чораларини кўради.

Наманганда ҳам уч ёшли бола «Док-1 Макс» препаратидан заҳарланиб вафот этди

Наманганда 21 декабрь куни, бундан қарийб 17 кун аввал 3 ёшли бола «Док-1 Макс» препаратидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотга кўра, Учқўрғон тумани Гулистон МФЙда яшаган 3 ёшли бола уй шароитида ривожланган пневмониянинг оғир кечувчи оғир формаси, ҳазм фаолиятнинг функционал бузилиши ва гиповолемия оғир даражаси ташхиси билан даволанган.

Бемор оғир аҳволда 2022 йилнинг 15 декабрь куни туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам чораларига қарамасдан у 2022 йил 21 декабрь куни вафот этган.

Бошқарма марҳум бола «шифокор тавсиясисиз» 3 кун давомида 2 маҳалдан «Док-1 Макс» препаратини истеъмол қилганини маълум қилган.

Бухорода савдо мажмуасидаги 61 та дўкон ёниб кетди

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Дегрезон» МФЙ ҳудудидаги икки қаватли савдо мажмуасида ёнғин юзага келди. Маълум қилинишича, ёнғин 7 январь куни соат 05:20 ларда келиб чиққан, 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, соат 07:50 ларда тўлиқ бартараф этилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Ёнғи оқибатида савдо мажмуасининг «Б» блокидаги савдо дўконларининг 960 квадрат метр майдонида жойлашган 61 та дўкон ва ичидаги жиҳозлари (озиқ-овқат, кийим-кечак ва порфумерия буюмлари) ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғиндан савдо мажмуасининг «Б» блоки ертўла қисмидаги 64 та савдо дўкони ҳамда мажмуанинг 6000 квадрат метр майдондаги «А,Б» блокларидаги ертўла қисми ва 1-қаватдаги жами 256 та савдо дўкони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ҳокими ва ўринбосари, вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар масъул ходимлари чиққан.

Алишер Усмоновга алоқадор компания «Капиталбанк»нинг 50 фоиз акциясини сотиб олди

Алишер Усмоновга алоқадор Finance TCI МЧЖ компанияси «Капиталбанк» АТБнинг 50 фоиз акциясини сотиб олди. Битим қиймати 786,89 миллиард сўмни ташкил этди. Шундай қилиб, Россиянинг «Телекоминвест» МЧЖ компанияси банк акциядорлари таркибидан чиқиб кетди ва 61,54 фоиз улуши билан Ўзбекистоннинг Finance TCI МЧЖ компанияси банкнинг асосий ҳиссадорига айланди.

«Капиталбанк» Uzum экотизимининг бир қисми бўлади

Дунёда нима гап?

АҚШ вакиллар палатаси 15-уринишда янги спикерни сайлади

Республикачи Кевин Маккарти 15-уринишда АҚШ парламенти Вакиллар палатаси спикери этиб сайланди. У овоз бериш натижасига кўра, 216 та овоз олган бўлса, унинг асосий рақиби Ҳаким Жефрисни 211 конгрессмен қўллаб-қувватлаган. 6 киши эса ҳеч кимга овоз бермаган. АҚШда нуфузи жиҳатдан учинчи ўринда турувчи ушбу лавозим учун номзодларга овоз бериш жараёнининг чўзилиб кетганига нисбатан Россия Мудофаа саноати комиссияси раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам муносабат билдирган.

Фото: AP Photo

Медведев ўзнининг Telegram каналида улашган карикатурага «15 тур: АҚШдаги ҳукмрон партиялар Вакиллар палатаси спикерини эмас, балки чўчқани тортиб юришни танладилар», деган ёзувни илова қилган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Янгиликлар17:41 | 6.2.23
«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Муҳим хабарлар

«Россия 10 кун ичида Украинага кенг кўламли ҳужумни бошлаши мумкин» — Financial Times

17:41 · 06.02.2023

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023