Бухорода ёнган 61 та дўкон, АҚШга кириш учун дарёни кечиб ўтаётган муҳожир, кучли ёмғир сабаб сув остида қолган автомобиллар — 7 январь суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Николаев шаҳрида Россия ракета зарбалари оқибатида электрсиз қолган ҳудудда итини сайр қилдираётган аёл.

Фото: AFP/Getty Images

Православ мазҳабининг Рождество байрамини нишонлаётган украиналиклар.

Фото: AFP

Фаластин ҳудудидаги православ руҳонийси Рождество амалларини бажармоқда.

Фото: AFP

Украиналик православ руҳонийси махсус маросимни адо этмоқда.

Фото: AP Photo

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги юнон православ диндори Эпифания маросимида ёғоч хочни ўпмоқда.

Фото: EPA

Суриянинг Идлиб вилоятида, вақтинчалик лагердаги чодирда ногирон қизи олдида ўтирган одам.

Фото: AFP

Венесуэлалик муҳожир фарзандини кўтарганча Мексикадаги Рио-Гранде дарёсини кечиб ўтиб, АҚШга ўтишга интилмоқда.

Фото: AP Photo

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги икки қаватли савдо мажмуасининг 960 квадрат метр майдонида 61 та дўкон ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар йўқ.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Италиянинг Генуя шаҳридаги бинода туширилган футболчи Жанлука Виаллининг сурати. Виалли 2023 йилнинг 6 январь куни 59 ёшида ошқозон саратонидан вафот этди.

Фото: EPA

АҚШ парламенти Вакиллар палатасининг 15-уринишда сайланган янги спикери республикачи Кевин Маккерти.

Фото: EPA

Австрия ҳудудидаги қияликда чанғи учаётган одамлар. Иқлимнинг нисбатан илиқ келиши сабаб Европанинг кўп қисмларидаги тоғларда қор деярли ёғмади.

People skiing on a slope near Schladming, Austria. Sparse snowfall and unseasonably warm weather in much of Europe is allowing green grass to blanket many mountaintops across the region where snow might normally be.
Фото: AP Photo

АҚШнинг Калифорния штати Сакраменто округининг жанубидаги Диллард йўлида кучли ёмғир оқибатида сув остида қолган уч машина.

Фото: AP Photo

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри яқинида кўпкари бўйича баҳслашаётган чавандозлар.

Фото: Anadolu Agency 

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Драг Қуэен конвенцияси иштирокчиси.

Фото: AFP
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган