13:16 | 08.01.23 408

Дунёнинг 5 миллиардери 2022 йилда қанча маблағ йўқотгани маълум бўлди

Forbes талқинига кўра, 2022 йилда энг кўп маблағ йўқотган 5 миллиардер номи маълум бўлди. Уларнинг йўқотишлари қарийб 400 млрд долларга яқин. Шунингдек, 2022 йилда миллиардерлар сони 2021 йилга нисбатан 87 кишига камайган

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Илон Маск, Жефф Безос, Марк Цукерберг, Ларри Пейж ва Сергей Брин 2022 йилда энг кўп маблағ йўқотган миллиардерлар бешлигини ташкил этди. Уларнинг бойлиги 378 миллиард долларга камайди.

Журнал маълумотларига кўра, рўйхатда биринчи ўринни Twitter эгаси, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск эгаллаб турибди, у бир календарь йилида 100 миллиард доллардан кўпроқ йўқотган биринчи одам бўлди. Бойлигининг пасайишининг катта қисми 2021 йилда бошланган ва миллиардер Twitter ижтимоий тармоғини 2022 йил октябрь ойи охирида 44 миллиард долларга сотиб олгани ҳақидаги хабарлар фонида тезлашган Tesla акцияларининг пасайиши билан боғлиқ.

Йўқотишлар бўйича иккинчи ўринда Amazon эгаси Жефф Безос жойлашган бўлиб, у ўз компанияси акцияларининг 50 фоизга тушиши туфайли 85 миллиард доллар йўқотган. Кучли бешликка Google (ҳозирда Alphabet деб аталади) асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин кирди, улар 2022 йилда Alphabet акциялари 39 фоизга арзонлашгани сабабли ҳар бири қарийб 45 миллиард доллар йўқотган. Шунингдек, маълумотларга қараганда, 2022 йилнинг март ойига келиб миллиардерлар сони 2021 йилга йилга нисбатан 87 кишига камайган.

Аввалроқ Дунёнинг янги миллиардерлари рўйхати эълон қилингани, Forbes дунё миллиардерлари рўйхатини эълон қилгани, Россиялик миллиардерлар Украина уруши бошлангандан бери қанча маблағ йўқотгани маълум бўлгани, Жефф Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқариши ва Билл Гейтс қандай смартфондан фойдаланишини айтгани ҳақида хабар қилинганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 334
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 146
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 751
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 262
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 475
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 481