ДХХ томонидан қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳ қўлга олинди
ДХХ томонидан 360 миллион сўмлик қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Cobalt автомобилиида 100 000 сўмлик банкнотлардан иборат 221 миллион 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланди. Тадбир давом эттирилиб, гумонланувчининг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди. Улардан жами 139 миллион 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар олинди. Тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 миллион 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилиши, Ўзбекистонда қарийб 9 минг доллар қалбаки пуллар муомалага чиқарилишининг олди олингани, Марказий банк раиси 200 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши мумкинлигини айтгани ҳамда Ўзбекистонда 7 ойда қанча қалбаки валюталарнинг муомалага киртилишига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.