Жаҳон миқёсида озиқ-овқат нархларида пасайиш кузатилди
Дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2022 йилнинг декабрь ойида пасайди. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, жаҳон миқёсида 2022 йилнинг декабрь ойида озиқ-овқат нархлари ноябрь ойига нисбатан 1,9 фоизга пасайган. Декабрь ойида қайд этилган озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг декабрь ойидаги нархлардан 1 фоизга камдир. Шу билан бирга, энг оммабоп озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги нархларининг ўзгариши 2022 йил якунида 2021 йилдаги ўртача кўрсаткичдан 14,3 фоизга юқорилига қолди.
«Ўта нотинч икки йилдан сўнг озиқ-овқат нархларининг барқарор бўлиши маъқул. Кўпгина асосий озиқ-овқат товарлари нархи рекорд даражага яқинлашди, гуруч нархи кўтарилди ва келажакда етказиб бериш истиқболлари учун бир қатор хавфлар мавжуд», — дейилади хабарда.
Нархлари энг кўп тушган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида ўсимлик ёғи етакчилик қилди. Аниқланишича, ўсимлик ёғининг нархи ноябрь ойига нисбатан декабрь ойида 6,7 фоизга пастлаб, 2021 йил февралидан бери энг паст даражага етди.
Шунингдек, 2022 йилнинг ноябрь ойи билан билан солиштирилганда дон маҳсулотлари нархлари 1,9 фоизга, гўшт маҳсулотлари эса 1,2 фоизга камайди. Бундан ташқари, декабрь ойида, беш ойлик пасайишдан сўнг, сут маҳсулотлари нархлари индекси 1,2 фоизга ошди. Ушбу ойда нархнинг ўсиши бозорда етказиб бериш ва таъминотдаги глобал қийинчиликлар ушбу маҳсулот нархларининг юқорилиги билан изоҳланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 10 та мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллагани, Қиш-баҳор мавсумида аҳоли эҳтиёжлари учун қанча миқдорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кераклиги маълум қилингани, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари қишда аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаши, OPEC жамғармаси Ўзбекистон учун 50 млн доллар кредит ажратиши, Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 100 млн доллар олиши ҳамда Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилгани ҳақида хабар берилганди.
