НАТО Сербия хавфсизлик кучларини Косовога юборишга рухсат бермади

НАТОнинг Косоводаги халқаро миссияси Сербия расмийларининг Косово ва Метохияга полиция ва армияни киритиш илтимосини рад этди. Бу ҳақда «Коммерсанть» хабар берди.

«Менга келган мактубда улар Сербия армиясини Косово ва Метохияга қайтариш заруриятини кўрмаётганликларини ёзишган», — дейди Сербия президенти Вучич.

Қайд этилишича, Сербия президенти НАТОнинг можарони ҳал қилиш бўйича ҳаракатларини нопрофессионал деб атай олмаслигини, бироқ, НАТО мамлакат тинч аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун етарлича ҳаракат қилмаётганини таъкидлади.

Косоводаги сўнгги кескинлашув 2022 йилнинг декабрь ойида, 350 га яқин Косово полицияси серблар яшайдиган республика шимолига бостириб кирганида бошланди. Бундан ташқари, 10 декабрь куни собиқ серб полициячиси Деян Пантич ҳибсга олинганидан сўнг серблар норозилик билдириш учун кўчаларга чиқиб, йўлларда баррикадалар қура бошлаган. Бунинг натижасида Сербия қуролли кучларини жанговар шай ҳолатга келтирди.

Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1244-резолюцияси 1999 йил июнь ойида қабул қилинган. Ҳужжатнинг бандида «Сербия ҳарбий ва полиция ходимларини Косовога қайтариш» имкониятини кўзда тутади. Бундай ҳолда, ходимлар сони олдиндан келишилган бўлиши керак.

Олдинроқ Сербия президенти Путинни «подшоҳ» деб атагани, Сербия-Косово чегарасида можаро: тунда нималар содир бўлгани ва Сербия президенти ёлғонни аниқловчи қурилмада cўроқ қилиниши мумкилиги ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Сербия президенти армияни жанговар шай ҳолатга келтиришни буюрди

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди