Ўзбекистонлик боксчи ноқоуний тарзда қуш овлагани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ва Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғойибназаровнинг ноқонуний тарзида қушларни овлагани айтилган тасвирлари тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расми маълумот билдирди.
Хабарда келтирилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва фотосуратлар юзасидан Тошкент вилояти Экология бошармаси давлат инспекторлари томонидан тегишли тартибда текширув ўтказилади ҳамда ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аавалроқ Наманганда бир гуруҳ эркаклар кўчада қуш овлагани, Тошкентда эркак ов милтиғи билан ҳайвонларга ўқ узгани ҳамда Бухорода давлат ўрмон-ов хўжалиги директори пора билан ушлангани ҳақида хабар берилганди.