Хитой бир қатор карантин чекловларини бекор қилди

Хитой ҳукумати 2020 йилдан бери амалда бўлган бир қатор карантин чекловларини бекор қилди. Хусусан, 8 январдан бошлаб саёҳатчилар Хитойга келганидан кейин беш кунлик карантинга кириши шарт эмас. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, Хитой ҳукумати мамлакатга келувчи чет эллик шахслар учун 8 январдан бошлаб мажбурий карантин ва ПЦР тестларини бекор қилди. Шунингдек, Хитойга келишдан олдин сўнгги 48 соат ичида ўтказилган фақат битта ковид тестининг натижалари талаб қилинади.

Хитой ва Гонконг ўртасидаги қуруқлик ва денгиз йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳам тикланди, аммо йўловчилар сонига чекловлар ва салбий тестдан ўтиш талаблари қўйилади.

Шунингдек, 2022 йилнинг куз фаслида Хитой раҳбарияти томонидан олиб борилаётган Covid-19 сиёсатига нисбатан мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бошланди. Ушбу норозилик Хитой расмийларининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсатини нисбатан эркинлаштиришга олиб келди. Натижада декабрь ойи бошида мамлакат раҳбарияти санитария чекловлари сезиларли даражада қисқартирилганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойга келувчилар учун карантин талаби бекор қилингани, Тошкентда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ортгани, Хитойда норозилик намойишларидан кейин коронавирус чекловлари юмшатилгани, Хитой провинциясида бир кунда 1 миллиондан ортиқ одамда коронавирус аниқлангани ва Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Хитойда коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари ортиб кетди

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023