Бугун оқшоми. Радарга тушган «Тез ёрдам» машиналари, бочкадан топилган жасад, сафарбарликнинг иккинчи тўлқини ҳақида гапирган Песков

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистонда дори воситаларининг ОАВдаги рекламасини чеклаш таклиф қилинди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида дориларнинг бевосита рекламасини чеклаш таклифи билан чиқди. Таъкидланишича, мамлакат аҳолисининг аксар қисми қайси дорини ичиш бўйича шифокор билан эмас, дорихона сотувчиси билан маслаҳатлашади. Бу эса доридан нотўғри фойдаланиш хавфини ошириши айтилган.

Тадқиқотларга кўра, дунё бўйича касалхонага ётқизилган беморларнинг 10-20 фоизида дориларнинг ножўя таъсири кузатилади. Ўзбекистоннинг ўзида 2008-2018 йилларда дори воситаларидан шифокор кўрсатмасисиз фойдаланиб, аҳволи ёмонлашиш ҳолатларининг 2300 таси рўйхатга олинган.

Шу мақсадда, ҳаракат дори воситаларининг оммавий ахборот воситаларидаги бевосита рекламасини чеклашни таклиф қилди. Хусусан, дори воситалари рекламасини фақат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рухсати билан амалга ошириш, келгусида ОАВларда дориларининг бевосита рекламасини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқиш кераклиги маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дори воситаларини назоратсиз қўллаш ва ўз-ўзини даволашга интилишнинг ошиши дори воситаларининг рекламаси билан боғлиқ. Бунинг оқибатида кузатиладиган ўлим ҳолатларининг сони жароҳатлар, қон айланиш касалликлари, онкологик ва пульмонологик касалликлардан кейин 5-ўринда туради.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати реклама тўғрисидаги қонунни бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари миқдорида жарима қўллангани ҳолда, дори воситаларининг рекламасига оид тартиб ва қоидаларни бузганлик учун жазо йўқлигига эътибор қаратган. Ҳаракат бу масалада ҳам маъмурий жавобгарлик белгилаш, қонун бузилиши оғир оқибатларга олиб келган тақдирда эса жиноий жавобгарликка тортиш кераклигини таклиф қилган.

Самарқандда Nexia ва Spark тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг 4Р-43 Маржонбулоқ—Зармитан—Қўшработ автомобиль йўлининг Қўшработ туманидан ўтган қисмида 4 январь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши ҳалок бўлди. Қайд этилишича, Nexia-3 ҳайдовчиси автомобилни катта тезликда бошқариб, йўлининг қия бурилиш қисмида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Spark билан тўқнашган.

Кадр: Telegram

Ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тошкентда «Тез ёрдам» автомобиллари радарга тушди. Қандай қилиб?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда «Тез ёрдам» ҳайдовчилар томонидан йўлланган видеомурожаат тарқалди. Унда айтилишича, чақирув бўйича ҳаракатланган автомобиллар ҳайдовчиларига тезликни оширганлик, қизил чироқда ўтганлик ва баъзи бошқа ҳолатлар учун жарима қоғозлари келган.

«Бизни имкониятимизни чеклаб қўйишяпти. Мабодо ўз вақтида етиб боролмасак, тўғри тушунасизлар», дейди ҳайдовчилардан бири.

Кейинроқ Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари қўшма баёнот бериб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддаси бешинчи хатбошисига кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек, улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилиши, сўнг мазкур маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилишини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аномал совуқ вақтида алкоголь ва тамакидан воз кечишга чақирди

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова аҳолига аномал совуқ вақтида амал қилиш зарурий бўлган тавсияларни берди. Боситхоновага кўра, совуқ ҳаво қон томирларнинг кескин торайишига олиб келади. Бундай об-ҳаво гипертония, бош мия қон томирлари атеросклерози, инсульт ва инфарктдан кейинги ҳолат, стенокардия каби касалликлар билан оғриган беморларга салбий таъсир кўрсатади. Уларни бош ва юрак соҳасидаги оғриқлар безовта қилади.

Фото: Bugun.uz

Шунингдек, бронх ва ўпка хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалинган беморларда касалликнинг фаол давридаги асоратлар зўраяди. Яъни, уйдан кўчага чиққанда бронхоспазм ёки стенокардиянинг хуруж қилиш хавфи ортади. Шу сабабли, бундай инсонлар шифокор тавсияси билан ёнида доимий ичиб юрадиган дориларини олиб юриши кераклиги таъкидланган.

Шунингдек, аномал совуқ тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига олиб келиши, бундай шароитда тана аъзоларининг музлаб қолиш эҳтимоли юқорилиги маълум қилинган.

Вазир ўринбосарининг айтишича, совуқ вақтида бош ва бўйинни иссиқ сақлаш зарур. Инсон бўйнидан бош мияни қон билан таъминлайдиган йирик томирлар ўтгани учун уни иссиқ тутиш талаб этилади. Шу билан бирга, томирларнинг кескин торайишига, қўл ва оёқнинг қисқа муддатда музлашига олиб келиши сабаб аномал совуқ вақтида алкоголь ва тамаки истеъмолини чеклаш тавсия қилинган.

Ўзбекистондаги ҳокимликлар 2023 йил буджетини жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилди

Ўзбекистондаги деярли барча вилоят ва туман ҳокимликлари 2023 йил учун бюджетни солиқ тўловчиларнинг фикрини ҳисобга олмасдан, 2022 йил охири ёки 2023 йилнинг бошида қабул қилгани маълум бўлди. Бунда фақат Сирдарё вилояти ва Андижон шаҳри ҳокимликлари 2023 йил учун бюджет лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этган. Ушбу ҳокимликлар муҳокама муддати 2023 йилнинг 4 январига қадар қилиб белгиланганига қарамай, бюджет лойиҳаларини мос равишда 30 ва 31 декабрь кунлари тасдиқлаган.

Фото: Тошкент шаҳар кенгаши

Қолган ҳокимликлар 2023 йилга мўлжалланган бюджетларни ўтган йил охирида ёки янги йил бошида қабул қилган. Масалан, Самарқанд вилояти ҳужжатни 29 декабрда, Наманган вилоятида — 30 декабрь, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши — 4 январда.

Бундан олдинги йилларда айрим ҳокимликлар маҳаллий бюджет лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қиларди.

Жиззахда темир бочка ичидан номаълум эркак жасади топилди

Жиззах вилояти, Фориш туманида бочка ичидан номаълум эркак жасади топилди. Қайд этилишича, туманнинг Боғбон қишлоғида яшовчи фуқаро токзоридан хабар олиш учун борганида, булоқ сувини йиғиш учун қўйилган 6 тоннали бочкаси ичида, тахминан, 50-55 ёшлардаги номаълум эркак мурдасини пайқаб қолиб, ИИБга хабар берган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

ИИБ тезкор-тергов гуруҳи жасаднинг танасида жароҳат излари бўлмагани, эркак терговдан 20-25 кунлар аввал совуқдан қотиш оқибатида вафот этганини аниқлаган.

Марҳум шимининг орқа чўнтагидан 52 минг сўм пул, спорт костюмининг чўнтагидан икки дона букланган яшил рангли дафтарлар топилган. Уларнинг биринчисида Самарқанд тумани 46-сонли мактабнинг 11 синф ўқувчиси Т.Х.нинг «маънавият фанидан дафтари», иккинчисида рус тилида «Тетрадь для работ по русскому языку ученици 11 класса С.Х.» ёзувлари бўлиб, унда турли ёзувлар ҳамда майда шохли молларнинг ҳисоботлари ёзилгани аниқланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Суриштирув ҳаракатлари давомида Т.Х. ҳамда С.Х. ҳозирги кунда Самарқанд тумани «Шредер» маҳалласида рақамсиз уйда яшаши, муқаддам уйида мардикор ишлатгани, эҳтимол уларга тегишли бўлган дафтарларни ўша вақтда унга нотаниш бўлган шахс олиб кетган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Дунёда нима гап?

Бразилияда намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллаб олишга уринди

Бразилия пойтахтида собиқ президент Жаир Болсанарунинг тарафдорлари томонидан мамлакатда ўтказилган президентлик сайловлари натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиб, намойиш ўтказилди. Намойишчилар Олий суд, Миллий конгресс ва президент қароргоҳи биноларини эгаллаб олишга уринган. Тартибсизликлардан сўнг 400 дан ортиқ одам қўлга олинган. Намойиш ўтказилган вақтда президент Луис Инациу Лула да Силва пойтахтда бўлмаган.

Фото: AFP/Getty Images

Маълумот учун, Бразилияда президентлик сайловлари 2022 йилнинг октябрида ўтказилган эди. Биринчи турда номзодлардан ҳеч бири мутлақ устунликка эриша олмаган, иккинчи турда эса Лула да Силва минимал кўрсаткич билан ғалаба қозонган: 50,8 фоизга қарши 49,2 фоиз.

Фото: Reuters

Сўллар етакчиси Лула 2003-2010 йилларда ҳам мамлакатни бошқарган. Болсонару замонавий Бразилия тарихида иккинчи муддатга сайланмаган биринчи президентга айланди. Globo телеканали маълумотларига кўра, у 30 декабрь куни мамлакатни тарк этган.

Лула 2016 йилда коррупция ва пул ювиш ишида айбланиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди, аммо 2021 йилда Бразилия Олий суди ҳукмни бекор қилган. Унинг иши атрофидаги можазолар президент 2016 йилда президент Дилма Русефнинг импичментига олиб келган. У прездентлик лавозимини Луладан кейин эгаллаган ва Ишчилар партияси бўйича шериги эди. Собиқ президентнинг ўзи апелляция ҳуқуқидан фойдаланиб, озод юрган, 2021 йилда Бразилия Олий суди унга нисбатан ҳукмларини бекор қилганди.

Фото: AFP/Getty Images

Болсонару 2018 йилнинг кузида президентликка сайланган ва 2019 йил январдан лавозимга киришганди. У ўзининг ўта ўнг ва популистик қарашлари, ҳарбий диктатурага хайрихоҳлиги, феминизм ва ЛГБТ ҳамжамиятига қарши баёнотлари билан машҳур.

Болсонару 2022 йил октябрда ўтказилган президентлик сайловларининг биринчи тури натижалари сохталаштирилгани ҳақида бир неча бор гапирган, аммо буни исботловчи бирор далил келтирмаган. Охир-оқибат у сайловлар натижасини қабул қилган.

Болсонаруни кўпинча «Лотин Америкасининг Трампи» деб аташади, бунга унинг АҚШ собиқ президенти билан ҳамфикр экани сабаб бўлган. Бундан икки йил олдин, 2021 йил январда Вашингтонда шу каби тартибсизлик рўй берганди — ўшанда Доналд Трамп тарафдорлари Капитолийни эгаллаб олган. Улар ҳам президентлик сайловлари натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилганди.

Песков сафарбарликнинг иккинчи тўлқини ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ижтимоий тармоқларда Россияда сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бошланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганига эътибор қаратиб, бундай ахборотларга ишонмаслик кераклигини таъкидлади.

Фото: «Kremlin.ru»

Маълумот учун, Путин томонидан Россияда сафарбарликнинг расман тугатилгани ҳақидаги ҳужжат имзоланмаган, гарчи мамлакат мудофаа вазирлиги буни 2022 йилнинг 31 октябрь куни эълон қилган бўлса-да. Украина Мудофаа вазирлиги Ҳарбий разведка бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкий эса Россияда 15 январь куни иккинчи сафарбарлик тўлқини бошланиши мумкинлигини айтган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022