«ОАВда дориларнинг бевосита рекламасини чеклаш керак» — «Юксалиш»

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати дори воситаларининг рекламасига оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда ҳаракат матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, дори воситаларини назоратсиз қўллаш амалиётини тўлиқ қайта кўриб чиқиш зарур.

«Чунки биз қайси дорини ичиш бўйича кўпинча шифокор билан эмас, дорихона сотувчилари билан маслаҳатлашамиз. Кўплаб дори воситаларини шифокор рецептисиз аптекадан осонгина харид қилишимиз мумкин ва бу дорилардан нотўғри фойдаланиш хавфини яратмоқда», дейилади хабарда.

Турли мамлакатларда ўтказилган тадқиқотларга кўра, шифохоналарга ётқизилган беморларнинг ўртача 10-20 фоизида дорилар ножўя таъсир қилганлик ҳолати кузатилади, ривожланаётган мамлакатларда эса бу кўрсаткич икки баравар юқорини ташкил қилади.

Ўзбекистонда 2008—2018 йилларда дори воситалари билан ўзини ўзи даволаш оқибатида соғлиқнинг ёмонлашгани билан боғлиқ 2300 та ҳолат рўйхатга олинган.

«Шунинг учун аввал оммавий ахборот воситаларида дориларнинг бевосита рекламасига чекловлар жорий этиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Хусусан, дори воситалари рекламасини фақат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рухсати билан амалга ошириш, келгусида ОАВларда дориларининг бевосита рекламасини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқиш зарур. Шу мақсадда Туркия, Швейцария, Канада каби мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш керак», дея таъкидланади хабарда.

ЖССТ маълумотларига кўра, дори воситаларини назоратсиз қўллаш ва ўзини ўзи даволаш даражасининг ошиши айнан реклама билан боғлиқ. Бундай даволаниш оқибатидаги ўлим ҳолатлари жароҳатлар, қон айланиш касалликлари, онкологик ва пульмонологик касалликлардан кейин 5-ўринда туради. Албатта, истеъмолчилар дори-дармонларни қўллашдан келиб чиқадиган ножўя таъсирлар, уларнинг мувофиқлиги ва организмнинг индивидуал реакцияси хавфини баҳолай олмайди.

Ҳақиқатан дори-дармонларга оддий истеъмол товари сифатида қаралади ва бу вазиятни янада оғирлаштиради. Шунинг учун мазкур масала ҳар 100 минг аҳолига ўртача 25—27 та дорихона тўғри келадиган Ўзбекистон учун долзарбдир.

Шунингдек, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати дори воситаларининг рекламасига оид қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилган. Қайд этилишича, 2022 йили қабул қилинган ‘Реклама тўғрисида’ги қонунда дори воситаларининг рекламасига оид аниқ тартиблар белгиланган бўлса-да, ҳар куни телевидение, радио ва бошқа турдаги рекламаларда қонун талабларининг бузилишлар кузатилмоқда. Фармкомпаниялар қонун талабларига беписандлик билан ёндашяпти.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача маъмурий жарима кўзда тутилган. Бироқ айнан дори воситаларининг рекламаси билан боғлиқ тартиб ва қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик мавжуд эмас. Шу сабабли дори воситаларининг рекламасига оид тартиб ва қонунчиликни бузганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик ва бундай ҳолатлар оғир оқибатларга олиб келган тақдирда, жиноий жавобгарлик бегилаш лозим. Италия, Швейцария, Канада, Япония, Финляндия, Германия, Венгрия, Буюк Британия ва бошқа давлатлар ўзини ўзини даволаш муаммоларини ҳал этиш учун айнан қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтирганликларини кўриш мумкин.

«Дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сертификатлаш ташкилотлари масъулиятини кучайтириш ниҳоятда муҳим. ‘Док-1 МАКС’ ва ‘Амбронол’ дорилари, текширувларда аниқланишича, ‘Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази’ томонидан белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган. Натижада сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган. Шу мақсадда, Жиноят кодексининг 186-3-моддаси субъектлари қаторига сифатсиз, қалбакилаштирилган ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган дори воситаларини тарқатишга йўл қўйган шахсларни ҳам киритиш таклиф этилмоқда», дейилади хабарда.

Шунингдек, фуқароларни замонавий ташхис имкониятларидан фойдаланишини, даволашнинг ягона стандартларига асосланган тиббий суғурта тизимига ўтишни тезлаштириш зарур. Одамлар кўпинча ўзини ўзи даволашга уринмоқда, аниқ ташхисни билмасдан, рекламага ишониб, турли дориларни қабул қилмоқда. Бу каби хатолар, шунингдек, шифокорлар томонидан дориларни буюриш жараёнида ҳам юз беряпти.

Шу билан бирга, фармацевтика соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш керак. Аҳоли қайси дори воситалари импорт қилинаётгани, ишлаб чиқарувчилар кимлиги, уларнинг хориждаги нуфузи, сертификатлаштириш жараёни қандай олиб борилаётганини билишга ҳақли. Шунингдек, кенг аҳоли манфаатларига дахлдор бўлган фармацевтика саноатига оид ахборотларни бериб борувчи очиқ маълумотлар базасини шакллантириш лозим. Сотиладиган барча турдаги дори-дармонларни мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнини тезлаштириш муҳим — харидор маркировка орқали дорининг ҳақиқийлигини текшириши мумкин.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати парламент, масъул вазирлик ва идораларни тезкор чораларни кўришга, тиббиёт муассасалари ва фармацевтика соҳаси институтларини, аввало, тижорий эмас, балки ижтимоий манфаатларни устувор қўйишларига чақиради.

Декабрь охирларига келиб ижтимоий тармоқларда «Док-1 Макс» таблетка ва сироп дори воситалари сабаб Самарқандда 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сентябрь-декабрь ойларида 21 нафар бемор ўткир буйрак зарарланиши билан текширилган, даволанган. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятидан бўлган, 3 нафар бемор соғломлаштирилиб, уйига жавоб берилган ва 18 нафари вафот этган. Беморларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган болалар. Уларнинг 15 нафари 3 ёшгача бўлган болалар. Кейинроқ Деҳқонобод туманида ҳам 1 ёшли бола «Док-1 Макс» сиропидан вафот этди.

Сирдарё вилояти ССБ бошлиғи ўринбосари Олтиной Эсонованинг  сўзларига кўра, «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари етти нафар болага ножўя таъсир қилган. Уларнинг тўрт нафари соғайган, уч нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022