Ўзбекистон ССВ ва ИИВ тез ёрдам ҳайдовчиларига жарима қоғозлари келаётгани бўйича қўшма баёнот берди

Тошкентда тез ёрдам ҳайдовчиларига жарима қоғозлари келишни бошлагани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшма баёнот берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддаси бешинчи хатбошисига кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек, улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади. Сўнг мазкур маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Ушбу ҳужжатнинг 271-моддаси биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик бандига кўра, шахс ҳаракатни охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас. Бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланган.

Эслатма: тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан йўл ҳаракати қоидаларининг (7-боб, 9-16, 19-20 ва 22-боблари, 1 ва 2-иловалари) талабларидан четга чиқишлари мумкин.

Шунингдек, йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун махсус хизматларнинг транспорт воситаларида кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 5-моддаси биринчи қисмига кўра, махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ҳалақит бериш — БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

2022 йилнинг 1 ноябрь куни ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги, Республика тез тиббий ёрдам хизмати маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги автотранспорт бўлими масъул раҳбарлари иштирокида тез тиббий ёрдам автомобилларининг махсус фото-видео фиксация мосламалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича келиб чиқаётган муаммолар тўлиқ бартараф этилиб, ишлаш механизми йўлга қўйилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда тез ёрдамга бир суткада 40,5 мингта чақириқ тушгани, Тошкентда 22 ёшли маст йигит тез ёрдам ходимларини калтаклагани, Ўзбекистондаги тез ёрдам хизматига ўтган бир сутка ичида 37 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушгани ҳақида хабар берилганди.

Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда