Песков сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бошланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков иккинчи сафарбарлик тўлқини эълон қилиниши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

Фото: «Kremlin.ru»

Песков Telegram каналларда сафарбарликнинг иккинчи тўлқини тўғрисида тарқалаётган постларга жиддий эътибор бермасликка чақирган.

«Telegram каналларга жиддий эътибор бериш керак эмас. Бирламчи манба Россия президенти раҳбарлигидаги расмий ҳукумат ҳисобланади. Бундай каналларни бўрттириб кўрсатиш шарт эмас», — деган Песков.

Владимир Путин ҳозирга қадар «қисман сафарбарлик»нинг тугагани тўғрисидаги қарорни имзоламаган, шундай экан, у расман якунланмаган. Сафарбарлик тугагани ҳақида 2022 йил 31 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилганди.

Украина ҳарбий разведкаси Россия ҳукумати 2022 йил октабрда сафарбарликка жалб этилган 300 минг ҳарбийга қўшимча равишда яна 500 минг кишини армияга жалб этиш ниятида эканини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган эди. Шундан сўнг Россия фонд бозори кескин қулаган. Сергей Шойгу сафарбарликка асосан кимлар чақирилишига ойдинлик киритганди. Сафарбарлик эълон қилиниши фонида мамлакатни оммавий тарк этишлар ортиб кетган ва бунинг оқибатида қатор шаҳарларга авиарейслар учун чипталар тугаб қолганди.

Россия чегараларида давлатдан чиқиб кетаётган фуқароларнинг узун тирбандликлари юзага келганди. Қисқа вақтда мамлакатни 260 минг эркак тарк этганди. Forbes эса Россияни сафарбарлик бошланганидан бери 600-700 минг киши тарк этгани ҳақида ёзган. Сафарбарликнинг «иккинчи тўлқини» бошланиши ҳақидаги гаплар тарқаганидан сўнг Дмитрий Медведов буни рад этган. Путин эса октябрь ойининг ўрталарида сафарбарлик тахминан 2 ҳафтада тугашини эълон қилган. Аввалроқ Москвада сафарбарлик ниҳоясига етганди.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023