Самарқанд аэропортида пневматик қуролни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Самарқанд вилоятидаги чегара-божхона пости орқали Ўзбекистон ҳудудига қурол олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Қайд этилишича, Самарқанд аэропорти чегара божхона пости ходимлари Шереметьево—Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан учиб келиб, «яшил йўлак» орқали ҳаракатланган фуқаро Р.Ҳ.нинг хатти-ҳаракатидан шубҳаланган.

Холислар иштирокида Р.Ҳ.га тегишли чамадон белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, қиймати 5 миллион сўмлик 1 дона калибрли 4,5 миллиметр бўлган пневматик тўппонча ҳамда ушбу тўппончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво балончаси ва 89 дона ўқни тегишли рухсатномаларсиз олиб киришга урингани фош бўлган.

Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича суд қарори билан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, судланувчи Р.Ҳ.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида (1,5 миллион сўм) жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган пневматик тўппонча, унинг балонча ва ўқлари тегишли тартибда йўқ қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига пневматик қурол олиб ўтилишига чек қўйилгани, Тошкентда ҳайдовчи пневматик қурол олиб юргани аниқлангани, Тошкентда масжидга пневматик қурол билан келган эркак ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023