Таниқли математик олим, кўплаб дарсликлар муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди
Миллий ўқув дастури асосида яратилган 1, 2, 3, 6-синф математика фани дарсликлари муаллифи Шуҳрат Исмоилов вафот этди. Бу ҳақда Республика таълим маркази ахборот хизмати маълум қилди.

Шуҳрат Исмоилов математика фанлари олими ҳамда халқаро тоифадаги эксперт ҳисобланиб, шу кунгача Ўзбекистон ўқувчилари терма жамоаси раҳбари сифатида халқаро математика олимпиадаларида мамлакат ҳисобига кўплаб медалларни олиб келган. Бундан ташқари мамлакатдаги кўплаб математиклар Шуҳрат Исмоиловни устоз деб билади.

Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото