Ҳайдовчига ёрдам бераётган ЙПХ ходими, тошқин сувида сёрфинг учаётган киши, қуш овлаган экологлар — 10 январь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Тошкент шаҳрида 10 январь куни кучли қор ёғди. «Тошшаҳартрансхизмат» ноқулай об-ҳаво шароитида баъзи автобус йўналишларида оралиқ интервал муддатлари чўзилиши мумкинлиги маълум қилди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совиб кетиши прогноз қилинмоқда.

Қор ёғиши ва ҳавонинг совиши сабаб йўлларда ҳаракатланиш қийинлашди.

Суратда пойтахтдаги ЙПХ ходимларидан бири ҳайдовчига ёрдам бераётгани тасвирланган.

Тошкент йўлларидаги қорларни кураётган ободонлаштириш хизмати ходимлари.

Калифорниянинг Санта-Барбара ҳудудида, сув босган кўчада сёрфинг учаётган киши.

Калифорниядаги тошқин вақтида қисман сув остида қолган уй. АҚШ ғарбий қисмида содир бўлган бўрон 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Даниянинг Ютландия ҳудудидаги кийиклар.

Шимолий Ирландия тоғларида дон-дунлар билан озиқланаётган қизил олмахон.

Хоразмда қушларни овлаган экология ходимлари лавозимидан озод қилинди.

Бразилия Олий Суд биноси намойишчилар уюштирган тартибсизликлардан сўнг.

Перуда намойишчилар муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ва қамоққа олинган собиқ президент Педро Кастильони озод этишни талаб қилиб, хавфсизлик кучлари билан тўқнашди.

Махсус полиция аъзолари Босния ва Герцеговинанинг Шарқий Сараево шаҳрида ўзларининг автоном Серб Республикасининг конституциявий суди томонидан тақиқланган миллий байрамини нишонлаш учун парадда қатнашмоқда.

«Арсенал» футболчиси «Оксфорд Юнайтед»га қарши ўйинда гол урган вазият.
