Ўзбекистонда 11 январь куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача совуқ бўлади
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 11 январь, чоршанба куни қор ёғишда давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Тошкент шахрида ҳаво ўзгариб туради, бир оз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража совуқ, кундузи 5-7 даража даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража совуқ, Устюртда 27-30 даража совуқ, кундузи 20-23 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража совуқ, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, баъзи жойларда 12 даража совуқ, чўл ҳудудларда кечаси 27-30 даража совуқ, кундузи 12-17 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида хаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, баъзи жойларда 17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, баъзи жойларда 12 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача, айрим жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача, айрим жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача, Фарғона вилоятининг айрим жойларида 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача, айрим жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши натижасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совиб кетиши ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги аномал совуқдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати барча фуқароларни бунга чора кўришга чақирди. Шунингдек, Ўзбекистондаги таълим муассасаларида ўқиш айнан 11 январдан бошланиши маълум бўлди.