11:02 | 11.01.23 243

Ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби кучайтирилган хизматга ўтказилди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан Ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу ишлар Ўзбекистондаги ноқулай об-ҳаво шароити инобатга олиниб, осойишталикни таъминлаш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳамда мулкини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Сизга ёки яқинларингизга нисбатан ҳар қандай таҳдидли вазиятларда, хонадонда, кўчада ёки йўлларда бўлишингиздан қатъи назар ички ишлар органларига 102, 1102 ва 1173 қисқа рақамлари орқали мурожаат қилинг. Биз ҳафтада 7 кун 24 соат сиз билан биргамиз, ёрдамга тайёрмиз», дейилади хабарда.

Ўзбекистон ҳудудида 9 январдан Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келишни бошлади, айрим ҳудудларда ҳарорат 27 даражагача совуши кутилмоқда. Пойтахт ҳокими Ўзбекистон ҳудудига кескин совуқ об-ҳавонинг кириб келиши муносабати билан ҳар қандай талафотларнинг олдини олиш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқларни берганди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова аномал совуқ ҳарорат инсон саломатлигига қандай таъсир қилиши, унинг зарарли оқибатларидан сақланиш усуллари тўғрисида маълумот берган.

Шундан кейин аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати узайтирилди, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларида ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланиши маълум қилингандиАндижон вилояти ҳокимлиги барча таълим муассасаларида, Хоразм вилояти эса мактабларда 11 январдан ўқиш бошланишини эълон қилди. Шунингдек, СирдарёНавоий вилоятларидаги ОТМларда, Тошкент вилоятидаги эса 77 та мактабда ўқиш бошланган.

Ўз навбатида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим жараёнларига масъул ҳудудий идораларни мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 330
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 145
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 747
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 261
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 474
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 477