18:44 | 11.01.23 457

Маҳаллабай ишлаш агентлиги 8,4 млрд сўмга сайт буюртма қилгани бўйича тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Realsoft МЧЖ билан жами 8,4 млрд сўмлик қийматдаги «Онлайн маҳалла» платформасини яратиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома расмийлаштирган. Мазкур ҳолат бўйича қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 8,4 миллиард сўмга сайт яратиш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Коррупцияга қарши кураш агентлиги мазкур ҳолат ўрганилганини маълум қилди.

Аниқланишича, Президентнинг 2021 йил 24 декабрдаги қарорига кўра, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ишга туширилишини таъминлаш вазифаси белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси фармойишига мувофиқ, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Realsoft МЧЖ 2022 йил 18 май куни жами 8,4 миллиард сўмлик қийматдаги «Онлайн маҳалла» платформасини яратиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома расмийлаштирган.

Қайд этилишича, агентлик томонидан шартнома қиймати бозор тамойилларига мос тарзда шакллантирилганини ўрганиш мақсадида, мазкур соҳада фаолият юритувчи учта корхонага сўров юборилди.

Ушбу корхоналар томонидан «Онлайн маҳалла» платформаси 4,2 -5,1 миллиард сўмга яратиб берилиши, шу жумладан, бир йил давомида техник хизмат кўрсатиб борилиши ҳақида тижорат таклифлари тақдим қилинган.

Бундан ташқари, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 71-моддасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган.

Шунга кўра, «Онлайн маҳалла» платформасини яратиш бўйича ўтказилган давлат харидини амалга ошириш жараёнида қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинганлигига, шунингдек, товарларни, ишлар ва хизматлар нархлари бозор тамойиллари асосида шакллантирилганига қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги 8,4 миллиард сўмлик сайти логотипи бошқа бир илованинг логотипи билан бир хиллиги ҳақида хабар берилганди.  Bugun.uz мухбири ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида агентлик ходими билан боғланганди.

«Мазкур ҳодиса юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилган. Бу бўйича расмий саҳифаларимизда муносабат билдирамиз», — деган агентлик ходими.

Эслатиб ўтамиз, сайт яратилиши ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлганидан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Онлайн маҳалла» веб-сайти логотипи JJC Business World иловаси логотипига ўхшашлигига эьтиборини қаратди.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 399
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 113
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 334
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 415
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 247
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1107