12:11 | 11.01.23 466

«Қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмаган қарор». Расул Кушербаев мактабларда дарсларнинг бошланаётгани ҳақида гапирди

Расул Кушербаев 11 январдан мактабларда дарс бошланиши ҳақидаги қарорга ўз муносабатини билдирди. Бирорта масъул раҳбар мактаблардаги ‘котельныйʼчидан иситишнинг техник имконияти ҳақида сўраб кўрдимикан?» — деган саволни ўртага ташлаган у

Расул Кушербаев таълим муассасаларида, хусусан, мактабларда ўқишлар 11 январдан бошланиши ҳақидаги қарорга «қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмаган», дея изоҳ берди.

«Сабаби энергия иқтисод қилиниши учун кўплаб мактабларда иссиқлик ўчирилгани ҳақида эшитдик. Иссиқлик тизими ичидаги сув музласа, трубалар ёрилади. Ҳойнаҳой ёрилмаслиги учун сувлар ҳам тизимдан чиқариб ташланган.

Энди мана бу қарор туфайли бугун эрталабгача мактаблардаги иссиқлик тизимига сув ҳайдалади. Бунақа тезкор режимда камдан кам ҳолатда тизим сувга тўлиб беталафот бинони иситишни бошлайди. Аксарият ҳолларда совуқда трубалар ёрилади ёки насос ишдан чиқиб, иссиқлик тизимини ишлатиш аксинча хафталаб нарига сурилади.

10 январ кечқурун 11 январь эрталаб мактабда дарс бошлаш ҳақида қарор қилишдан олдин лоақал бирорта масъул раҳбар мактаблардаги ‘котельныйʼчидан иситишнинг техник имконияти ҳақида сўраб кўрдимикан? Афсуски, бу тезкор қарор қатор мактабларнинг бор иситиш тизимини ҳам ишдан чиқариб, мамлакат миқёсида миллиардлаб зарар етказиши мумкин», дейилади хабарда.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совуши тўғрисидаги хабарлар январь бошларида маълум бўлганди. Расул Кушербаев ўшанда масъулларни ҳозирдан иссиқлик борасидаги муаммоларга чора кўришга чақирганди.

«Демак, ҳозирданоқ уйларни ва иш жойларини исссиқлик билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриб қўйиш керак. Таълим муассасалари учун таътил муддатини чўзиш масаласини ҳам ўйлаб кўриш керак бўлади», — деб ёзганди Кушербаев.

Ўзбекистонда 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланиши маълум қилинганАндижон вилояти ҳокимлиги барча таълим муассасаларида, Хоразм вилояти эса мактабларда 11 январдан ўқиш бошланишини эълон қилди. Шунингдек, СирдарёНавоий вилоятларидаги ОТМларда, Тошкент вилоятидаги эса 77 та мактабда ўқиш бошланган.

Ўз навбатида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим жараёнларига масъул ҳудудий идораларни мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирган.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 492
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 155
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 345
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 420
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 253
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1111