11:43 | 11.01.23 370

Тошкент вилоятида ноқонуний фаолият юритаётган яна иккита «заправка» аниқланди

Энергетика вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оҳангарон туманида ноқонуний фаолият юритаётган «заправка»ларни аниқлади. Шу билан бирга АГТКШларнинг электр энергиясидан жами 111 млн сўм қарздорлиги маълум бўлган

Энергетика вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ (прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда) табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича жойларда назорат тадбирлари ўтказди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Хусусан, 10 январь куни соат 02:10 ларда ишчи гуруҳ томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, «Ўзар» МФЙда жойлашган «Барҳаёт плюс» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётгани аниқланган.

Шунингдек, ушбу ҳудудда жойлашган «Метан транс сервис» МЧЖ ҳамда «Барҳаёт плюс» МЧЖга қарашли АГТКШларнинг газ ҳисоблагичлари белгиланган тартибга зид равишда ўрнатилгани маълум бўлган.

Мазкур шохобчаларнинг газ ҳисоблаш ускуналари экспертизадан ўтказилганда, ушбу ускуналар фойдаланишга яроқсиз деб топилган ва охирги назорат кунидан бугунги кунга қадар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Натижада ушби ташкилотлар томонидан 300 миллион сўмдан (жами 600 миллион сўм) қўшимча табиий газ ҳисобланган.

Шу билан бирга, «Барҳаёт плус» МЧЖда 31 миллион сўм ҳамда «Метан транс сервис» МЧЖда 80 миллион сўм (жами 111 миллион сўм) электр энергияси учун қарздорлиги аниқланган. Мазкур газ тўлдириш компрессор шохобчалар табиий газ тармоғидан узилган.

Декабрь бошидан Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилган. Об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли шаҳрнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда — коммунал хизматлар мавжуд газ заҳирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энергия таъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берганди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Янгийўл туманида жойлашган «Ҳамкор газ сервис» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатгани аниқланганди. Ўрганишлар давомида электр ҳисоблагич маълумотларини маълумотлар базаси билан солиштирилганда ноябрь ойидан буён алоқа мавжуд эмаслиги аниқланган ва ҳисоблагич экспертизага юборилган.

Мазуга доир:


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 588
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 181
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 364
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 429
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 259
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1113