Тошкентда бир бош Европа кийигини олиб кетаётганлар аниқланди

Тошкент шаҳрининг «Янгиҳаёт» блокмасканида бир бош Европа кийигини (Дама дама) олиб кетаётган транспорт воситаси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 10 январь куни Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент вилояти Миллий гвардия ходимлари томонидан фуқаро Х.Ж. ўз автотранспорт воситасида бир бош Европа кийигини тегишли ҳужжатларсиз олиб кетаётгани аниқланган.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати

Суриштирув давомида Европа кийигининг эгаси эканини важ қилган фуқаро Б.Л. ва унинг шериги бўлган Х.Ж. воқеа жойида тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Шу сабабли ушбу ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар Европа кийиги вақтинчалик сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, мазкур тур CITES конвенциясининг I иловасига киритилган. CITES’нинг I иловаси йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини ўз ичига қамраб олади. Ушбу турларни тижорат мақсадида экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш тақиқланади. I иловадаги намуналарни чет элга олиб чиқиш учун CITES’нинг ҳам экспорт, ҳам импорт рухсати олиниши талаб этилади.

Аввалроқ Давлат экология қўмитаси ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларининг ноқонуний савдосига чек қўйилганди. Шунингдек, Наманган вилояти Экология бошқармаси назорат инспекцияси Поп ҳамда Тўрақўрғон туманлари экология бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида туманнинг «Қазноқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси сув ҳавзасида экологик рейд тадбирини ўтказган. Тадбир давомида жами 124 дона ҳар хил турдаги, яъни «Қизил китоб»га киритилган 55 та «Туркистон мўйловдори» ва бошқа турдаги балиқлар ашёвий далил сифатида олиниб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган. Шу билан бирга Сирдарёда «Қизил китоб»га киритилган лочинларни 280 миллион сўмга сотмоқчи бўлганлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023