Тошкентдаги тўйхоналарда 5 кун давомида аҳолига бепул ош тарқатилади
Тошкентда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12–16 январь кунлари аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, ободонлаштириш бошқармаси ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюриши мумкин.
Қуйида ош тарқатиш манзилларининг кунлик рўйхати билан танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши натижасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 27 даражагача совиб кетиши ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги аномал совуқдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати барча фуқароларни бунга чора кўришга чақирди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қорлар эриши ва томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун эҳтиёт бўлиш ва иложи бўлса, бинолардан узоқроқ юришни тавсия қилди.