21:00 | 13.01.23 217

Бугун оқшоми. Ўзбекистонда очиладиган ҳарбий мактаб, 17 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ, алимент тўламаганларга нисбатан қўлланадиган янги чора

Бугун оқшоми. Ўзбекистонда очиладиган ҳарбий мактаб, 17 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ, алимент тўламаганларга нисбатан қўлланадиган янги чора @bugunoqshomi — бир кунда бир марта бериладиган хабарлар канали

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги терактни кескин қоралади

Афғонистон пойтахти Кобулдаги мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида портловчи восита ўрнатилган кийим кийган худкуш террорчи вазирлик ходимлари ва қўриқчилар орасида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 21 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Маълум бўлишича, террорчининг исми Хайбар Қандаҳорий бўлган. Унинг асосий мақсади ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станизкайни йўқ қилиш бўлгани айтилмоқда. Ҳодиса оқибатида вазир ўринбосарига зарар етмаган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Жангари вазирлик биносига кирмоқчи бўлган. Хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатиб қолингач, ўзини портлатиб юборган. Терактни ИШИД ўз зиммасига олган. Ҳодиса юз берган кун Хитой делегацияси ТИВга келиши керак бўлган, бироқ портлаш вақтида улар у ерда бўлган ёки бўлмагани маълум эмас.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолатни кескин қоралаб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган ва жароҳатланганларнинг тезроқ тузалиб кетишини тилаган.

Қозоғистонда бузилиб қолган автобус ичидан 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Қозоғистонда 12 январь куни Краснодар—Сариоғоч йўналишидан ҳаракатланаётган автобус Самара—Чимкент автомобиль йўли 819-километрида дизель ёнилғиси музлаши натижасида тохтаб қолди. Ақтўбе вилоятининг Хтомтау тумани қутқарувчилари автобус ичидаги 31 нафар Ўзбекистон фуқаросини Хромтау шаҳридаги Шерхон кемпингига эвакуация қилган.

Фото: «Orda.kz»

Автобусдаги носозликни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилган. Айни пайтда Ўзбекистоннинг Актаудаги бош консуллиги вазиятни назоратга олган. Ўзбекистон ТИВ Қозоғистон ҳудудида ноқулай об-ҳаво сабаб мураккаб вазиятда қолган фуқароларга мамлакатнинг Остонадаги элчихонасига (+717 2954252), Олмаота (+7273902616) ва Актаудаги (+77292777117) бош консуликкларга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Тошкентда 17 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида 12 январь куни соат 20:40 ларда ноқулай об-ҳаво шароити ва оралиқ масофанинг сақланмагани сабаб 17 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Жумладан,

  • 2 та Nexia-3;
  • 2 та Nexia-1;
  • 1 та Mercedes-Benz;
  • 1 та Best tune T 33;
  • 1 та Damas;
  • 5 та Matiz;
  • 2 та Spark;
  • 1 та Kia K5;
  • 1 та Volkswagen;
  • 1 та  Isuzu юк машинаси автомобиллари тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланиб, шифокор назоратига олинган.

Ўзбекистонда Quramax Medical лицензияси бекор қилинди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 13 январь кунги қарори билан Ўзбекистонда кўплаб болаларнинг ўлимига сабаб бўлган дори воситаларининг тарқалишида айбдор деб топилган Quramax Medical компаниясига фармацевтика фаолиятини олиб бориш учун 2019 йилда берилган лицензия бекор қилинди.

Фото: «Яндекс.Хариталар»

Шунингдек, мазкур иқтисодий ишга доир ваколатли идора ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонун талаблари бузилгани бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида хусусий ажрим чиқарилиб, Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилиши белгиланган.

Алимент тўламаганлар мажбурий жамоат ишларига жалб қилинади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда янги жорий қилинаётган жазо турига кўра, эндиликда вояга етмаган, ногиронлиги бўлган шахслар ва ота-онани моддий таъминлашдан бош тортган шахслар пул тўланадиган мажбурий жамоат ишларига сафарбар қилинади.

Фото: Bugun.uz

Алимент бўйича мажбуриятга эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамалакатдан маъмурий тарзда чиқариб юборилмайди.

Шунингдек, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга хорижий давлатга кетаётган болаларга васий ёки ҳомий тайинланиши кераклиги белгиланмоқда.

Ўзбекистонда янги ҳарбий мактаб очилади

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилшида ҳарбий муҳандислар мактабини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Давлат раҳбари Қуролли Кучларни рақамлаштиришни жадаллаштириш, соҳадаги барча вазирлик ва идораларнинг ахборот ресурсларини ягона ахборот майдонига бирлаштириш зарурлигини таъкидлаган. Мудофаани бошқариш миллий маркази бу тизимнинг ўзаги бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Дунёда нима гап?

Қирғизистон собиқ президентига қўйилган айблар олиб ташланди

Қирғзиситонни 1991-2005 йилларда бошқарган, мамлакатнинг биринчи президенти Асқар Акаевга нисбатан қўйилган барча айбловлар олиб ташланди. Унга нисбатан жиноят иши очилишига «Қумтор» олтин кони билан боғлиқ воқеалар сабаб бўлган. 1992 йилда Канаданинг «Камеко» компанияси кон ҳудудида олтин қазиб олиш ҳуқуқини танловсиз қўлга киритган. Ўша вақтда мамлакат прокуратураси Акаевни совуққонликда айблаганди.

Фото: «Коммерсантъ»

2003 йилда «Камеко» билан тузилган бош келишувларни қайта кўриб чиқиш жараёнида Қирғизистоннинг қўшма корхонадаги улуши 25,7 фоизга камайган. Шу муносабат билан Акаев мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, келишув коррупцион деб аталган. 2021 йилда айбловлар жиноят белгилари йўқлиги боис олиб ташланган.

Қирғизистонда 2005 йилги президентлик сайловлари мухолифат томонидан сохта деб топилиб, шу йили давлатда бошланган рангли инқилоб натижасида Акаев ҳокимиятдан кетган. У Қирғизистонни тарк этгач, Россияга кетиб, ўша ерда илмий фаолият билан шуғулланиб келган ва 2021 йилда жиноят иши доирасида тергов билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Қирғизистонга қайтган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.


AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 49
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 610
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 192
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 377
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 429
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 259