13:12 | 13.01.23 270

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. «Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади хабарда

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида 11 январь куни содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

«Ушбу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади хабарда.

Афғонистон ТИВ биноси олдида 11 январь куни худкуш ўзини портлатиб юборганди, теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Худкуш террорчининг исми Хайбар Қандагари бўлиб, Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва қўриқчилари орасида ўзини портлатган. Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган. «Толибон» вакилининг айтишича, худкуш террорчи вазирлик биносига киришга уринган. Жангари хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатилган, шундан сўнг у портлаш содир этган.

Ҳодиса юз берган кун Хитой делегацияси ТИВга келиши керак бўлган, бироқ портлаш вақтида улар у ерда бўлган ёки бўлмагани маълум эмас. Ҳужумдан мақсад ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станизкайни йўқ қилиш бўлгани айтилмоқда. Унинг хавфсиз ва саломат экани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда 2 сентябрь куни жума намози пайтида масжид портлатилганди. Оқибатда «Толибон» ҳаракатини қўллаб-қувватловчи баёнотлари билан танилган масжид хатиби Мужиб ар-Раҳмон Ансорий ҳалок бўлган.

Кейинчалик Ҳирот губернаторлиги матбуот хизмати Мужиб ар-Раҳмон Ансорий ва яна 6 кишининг ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган. Полиция эса ҳужум қурбонлари сони 29 кишига етганини таъкидлаган. Ўзбекистон Ҳиротда жума намози пайтида содир этилган террорчилик ҳаракатини қоралаган.

Шунингдек, Кобулдаги таълим муассасасида 30 сентябрь куни содир бўлган портлаш оқибатида 32 нафар одам ҳалок бўлгани, жароҳат олганлар эса 40 кишига етганди. Bugun.uz’нинг Афғонистондаги манбаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони 100 га яқин — уларнинг аксариятини қизлар ташкил этади. Толибон бу ҳодисада 19 киши ҳалок бўлгани ва 27 киши яраланганини эълон қилган. Шунингдек, ҳукумат ушбу уюштирилган ҳужумни катта террор деб баҳолаб, уни кескин қоралаган.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 492
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 158
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 345
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 420
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 253
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1111