16:30 | 13.01.23 172

Ўзбекистонда 2022 йилда тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилиши бўйича 20 мингдан ортиқ ҳолатлар аниқланди

Ўзбекистонда 2022 йилда тадбиркорларга нисбатан содир этилган 20 928 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Шундан 2126 нафар мансабдор ва масъул шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган ва 5,1 млрд сўм жарима қўлланилган

Ўзбекистонда 2022 йилда тадбиркорларга нисбатан 20 928 та қонунбузилиш ҳолати содир этилган. Бу ҳақда бизнес-омбудсман хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йили тадбиркорлик субъектларидан бизнес-омбудсманга жами 9850 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 4319 та ҳолатда (48 фоиз) тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланган, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

  • 18 фоизи солиққа оид;
  • 14 фоизи ер, кадастр ва архитектура билан боғлиқ;
  • 14 фоизи банк, кредитга боғлиқ;
  • 9 фоизи инфратузилмага оид;
  • 6 фоизи суд ва бошқа масалаларидаги мурожаатларга тўғри келади.

Тадбиркорларга нисбатан содир этилган 20 928 та қонунбузилиши ҳолати юзасидан 2591 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан 2126 нафар мансабдор ва масъул шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган ва 5,1 миллиард сўм жарима қўлланилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг хусусиятлари бўйича:

  • 797 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;
  • 675 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш;
  • 414 та ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш;
  • 240 та ҳолатда бошқа ҳуқуқбузарликларга тўғри келади.

Амалга оширилган ишлар натижада ноқонуний қабул қилинган 198 та қарор ва ҳужжат бекор қилиниб, 123 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди, тадбиркорларнинг 436 гектар ер майдонига бўлган мулк ҳуқуқлари тикланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда бизнес-омбудсман девонига 8 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, ундан 7,5 мингдан ортиғи кўриб чиқилиб, 4 мингга яқин мурожаат ижобий ҳал этилганди. Бунда бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимлари томонидан 2 мингдан ортиқ таъсир чоралар қўлланилган. Жумладан, 1,6 мингга яқин мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бённомалар расмийлаштирилган. Судларга тадбиркор манфаатида 200 дан ортиқ аризалар, 40 миллиард сўмлик даъво аризалари, давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан 250 та тақдимнома киритилган ва бошқа таъсир чоралар қўлланилган.

2022 йил октябрда Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳуқуқларини бузган 1300 нафардан ортиқ мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилгани маълум бўлганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 490
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 278
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 958
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 461
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 429
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 472