Қозоғистонда бузилиб қолган автобус ичидан яна 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Қозоғистонда 12 январь куни Краснодар—Сариағоч йўналиши бўйича ҳаракатланган автобус Самара—Чимкент автомобиль йўлининг 819-километрида бузилиб қолди. Унинг ичида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Фото: Orda.kz

Қайд этилишича, автобус аномал совуқ сабаб дизель ёнилғисининг музлаб қолиши оқибатида тўхтаб қолган. Актўбе вилоятининг Хромтау тумани қутқарувчилари йўловчиларни Хромтау шаҳридаги Шерхон кемпингига етказган. Жабрланганлар йўқ, фуқаролар иссиқлик билан таъминланган.

Айни вақтда автобус носозлигини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистоннинг Актаудаги бош консуллиги вазиятни назоратга олган.

Фото: Orda.kz

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистон ҳудудида ноқулай об-ҳаво сабаб мураккаб вазиятда қолган фуқароларга мамлакатнинг Остонадаги элчихонасига (+717 2954252), Олмаота (+7273902616) ва Актаудаги (+77292777117) бош консуликкларга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Куни кеча Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар департаменти Ақтўбе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинганини маълум қилганди. 11 январь куни Самара—Чимкент автомобиль йўлининг Ирғиз туманида йўловчи автобуси тўхтаб қолган. У ерда 3 нафар Қозоғистон ва 38 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ноқулай об-ҳаво, йўлнинг ёпилиши муносабати билан барча йўловчилар Ирғиз қишлоғидаги умумтаълим мактабига жойлаштирилган.

Шу куни худди шу трассада 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган яна бир йўловчи автобусига ёрдам кўрсатилган. Улар вақтинча Қорабутоқ қишлоғи масжидига жойлаштирилган.

Ақтўбеда бундай ҳодиса биринчи марта содир бўлиши эмас. 2017 йилнинг июнь ойида Қозоғистоннинг Самара-Чимкент йўлининг 946-километрида салонида 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ағдарилиб кетган эди. Оқибатда 9 ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 17 нафари тан жароҳати олган.

2019 йилнинг декабрь ойида Ақтўбеда ҳудди шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Айтекеби тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган эди. Туман йўл-патруль хизмати йўловчиларни эвакуация қилиш, уларни иссиқ овқат билан таъминлаш ва автобусни таъмирлашда ёрдам кўрсатган. Автобус таъмирдан кейин ҳаракатни давом эттирган.

2018 йилнинг ноябрь ойида ҳам Ақтўбедаги Самара—Чимкент йўлида ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус бузилиб қолган, йўловчиларни қозоқ ўт ўчирувчилари қутқарган эди.

2018 йилнинг январь ойида эса Чимкент — Самара йўлининг 1068-километрида Чимкентдан Россиянинг Қозон шаҳрига кетаётган Икарус автобуси ҳаракат давомида ёниб кетиб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023