Тошкентда 17 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 10 дан ортиқ автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ 12 январь куни соат 20:40 ларда Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида ноқулай об-ҳаво шароити ва етарлича оралиқ масофани сақламаслик оқибатида юзага келган. Йўл-транспорт ҳодисасида иккита Nexia-3, иккита Nexia-1, битта Mercedes-Benz, битта Best tune T 33, битта Damas, бешта Matiz, иккита Spark, биттадан Kia K5 ва Volkswagen автомобили, шунингдек, битта Isuzu юк машинаси — жами 17 та транспорт воситаси қатнашган.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар ҳозирда шифокорлар назоратида.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Декабрь охирларида Андижон вилоятида 8 та машина, Тошкентда эса Cobalt, Spark ва Captiva иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Шунингдек, Сурхондарёда икки Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлгани, Тошкентда ЙТҲда ҳалок бўлган йигитнинг онаси терговчиларни қотилни яширишда айблагани, Наманганда Malibu ва «Жигули» иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.