Европа Иттифоқи Россияга қарши ўнинчи санкциялар пакетини тайёрламоқда

Европа Иттифоқининг Россияга қарши ўнингчи санкциялар пакети 24 февраль куни — уруш бошланганига бир йил тўлиши муносабати билан тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда Европадаги аноним қолишни маъқул кўрган дипломатларга таяниб, Reuters хабар берди.

Россияга қарши энг қаттиқ позициялар билан чиқиш қилаётган Литва ва Польша каби давлатлар янги санкциялар пакетига Россия ядровий сектори ҳамда Россия олмослари билан савдоларни чеклашни киритишга уринмоқда.

Шунингдек, янги банкларни SWIFT тизимларидан узиш ва бир нечта Россия ОАВни Европада эфирлар узатиш ҳуқуқидан маҳрум этиш таклиф қилинмоқда.

Агентлик манбаларидан бирининг таъкидлашича, «янги санкциялар учун Европа Иттифоқида якдил қарорга келиш тобора қийинлашмоқда».

7 декабрь куни Еврокомиссия Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакетини эълон қилганди. Ундан мамлакатнинг қарийб 200 нафар жисмоний ва юрдик шахслари ўрин олган. Экспорт назорати борасида янги чоралар қўлланилади, тоғ-кон саноатига инвестициясига тақиқ қўйилади, шунингдек, санкциялар Россиянинг яна учта банкига таъсир кўрсатади.

ЕИнинг тўққизинчи санкциялар пакети 16 декабрь куни кучга кирди. У ўз ичига Россияга авиация двигателларини экспорт қилишни тўхтатиш, НТВ / «НТВ-Мир», «Россия-1», Рен-ТВ ва «Биринчи канал» телеканалларининг эфирга узатиш лицензиясини чақириб олишни ўз ичига олган. Бундан ташқари, жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар рўйхати кенгайтирилган — унга бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова, шунингдек, бир қанча вазирлар, губернаторлар ва россиялик пропагандачилар киритилган.

2022 йилнинг ноябрь бошларида The Financial Times Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўраётгани ҳақида ёзганди. Манбага кўра, санкциялар тадбиркорнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишига халақит қилмоқда. Шунингдек, ҳукумат тадбиркорга юридик ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинган.

Ўз навбатида Қозоғистон Россияга АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари томонидан жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермаслигини маълум қилган. «Санкцияга учраган шахслар ёки ташкилотлар Қозоғистонга ҳар қандай инвестиция киритишини назорат қилиш учун бор имкониятни ишга соламиз ва биз буни европаликларга очиқ етиб боришини хоҳлаймиз. Бизда тизим бор ва бу тизим, афсуски узоқ вақт қолади», — деганди мамлакат Президенти администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Темур Сулайманов.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023