Қурилиш вазири: «Бухородаги туристик марказнинг қурилиши — ҳозирча лойиҳа»

Бухоронинг марказий қисмида туристик марказни қуриш ҳозирча лойиҳа ҳисобланади. Бу ҳақда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров Daryo.uz нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Аввалроқ Бухоро шаҳри марказида туристик марказни қуриш режаси жамоатчилик учун кутилмаган янгиликка айланганди. Шаҳар аҳолиси Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат ҳам йўллаган.

Бухоро шаҳри қоқ марказида 2023 йилда туризм маркази қурилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг учун шаҳарнинг Иброҳим Мўминов ва Мустақиллик кўчалари ўқи атрофидаги барча бино ва иншоотлар бузилиши айтилган. Жумладан, катта спорт мажмуаси ҳам. Марказ 33 гектар майдонда қурилади. Ушбу мақсадлар учун Бухоро вилояти бюджетидан 2023 йилда 517 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.

«Марказнинг лойиҳа таклифи тайёр бўлгач, жамоатчиликка муҳокама учун қўйилади. Бухоро шаҳрида аҳоли учун алоҳида тақдимот қилиб берилади. Айни вақтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, холос. Бу дегани эртадан бузилиш бошланади дегани эмас, ҳали охирги нуқта қўйилганича йўқ. Бу ҳозир лойиҳа таклифи, ҳали ЮНEСКО билан келишиш босқичи бор», — дейди Ботир Зокиров.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозир марказ тушадиган жойда хатлов ишлари олиб борилмоқда. Яъни тартибга кўра, у ерда қанча бино бор, кимга тегишли экани ҳақида маълумот йиғилади. Агар марказ ўрнида жойлашган бино ва иншоотлар бузиладиган ёки бошқа жойга кўчириладиган бўлса, лойиҳа танловида ютган тадбиркорлик субъекти томонидан ўрнига ўрин қуриб бериш ёки ўрнатилган тартибда конпенсация тўлиб берилади. Лойиҳа ва қурилиш ишларига камида икки йил вақт кетади.

14 январь куни Ботир Зокиров ишчи гуруҳ билан Бухорога етиб борган. У журналистлар ва жамоатчилик фаоллари билан учрашиши кутилмоқда.

Жамоатчилик эътирози

Лойиҳа ҳақидаги янгилик жамоатчиликнинг кескин танқидларига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда #saveBukhara ҳештеги остида лойиҳанинг амалга оширилишига норозилик хабарлари билдирилмоқда.

Миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари, таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев агарда мазкур лойиҳа амалга ошса, «Янги Ўзбекистон тарихидаги энг нотўғри ва ёмон лойиҳалардан бири бўлади», деб ёзган.

«Энг аввало бир нарсани яхши тушунишимиз керакки, Бухорога туристлар замонавий сунъий кўл ёки сунъий марказни кўриш учун келмайди. Бунақа нарсани кўраман деса, тинчгина Дубайга боради, ҳам арзон, ҳам биз қурмоқчи бўлган жойдан минг марта зўр. Туристларга тарихимиз керак. Тамом. Бу баҳслашадиган масала эмас.

Гарчи бу хусусий пулларга қуриляпти, дейилгани билан, давлатдан ҳам харажат кетади. Кичкина сумма эмас. Бухорода ҳалигача 3 сменали мактаблар бор пайтда шунчаки тайёр биноларни бузиш ёки кўчириш учун бунақа катта харажат сарфлаш келажак авлод учун адолатли эмас. Ундан кўра, тайёр биноларни бузишга сарфланадиган пулларни таълимга сарфлаган тўғри эмасми?

Бу каби туристик марказлар бизга керакми, аниқроғи айрим шахсларга эмас, давлат ва жамиятга фойдаси борми ўзи, деган саволларга аниқ жавоб йўқ. Жавобни қандай олиш мумкин?

Энг аввало Самарқандда қурилган худди шунақа туристик марказ бор. Аввал 4-5 йил кутайликчи, ўша марказ қанақадир фойда келтирса, кейин бошқа жойда ҳам шунақа қиммат лойиҳа ҳақида ўйлаб кўриш мумкиндир.

Бир нарсани тўғри тушунинг, масалан, мана шу туристик марказни 5 йилдан кейин қурсак, биз тахминан 5 йил вақт йўқотамиз. Тамом. Лекин эҳтиёжимиз бўла туриб, мактабларни 5 йилдан кейин қурсак, биз тахминан 50 йил йўқотамиз.

Майли, хўп, туристик марказни ҳозир қуришимиз шарт экан. Айримлар кутиб туролмас экан, тушунарли. Лекин шуни худди Самарқанддаги каби шаҳарга туташ бўш майдонда қурсак бўлмайдими? Шаҳарнинг қоқ марказидаги шунча бинони, спорт объектларини бузиш шартми?», — деб ёзади Худойбердиев.

Журналист Азиз Қурбонова ҳолатга қуйидагича фикр билдирган: «29 та бинони бузиш, уларга яна янги бино қуриш ва топиш қанча харажат ва ҳаракат талаб қилади. Шундай ортиқча харажатлар керакми ҳозир? Жамоатчиликнинг кучли эътирозига сабаб бўлаётган бу бузилишлар ва қурилишлар режаси мақсадлар қанчалик эзгу бўлмасин, яхши қабул қилинмаслиги аниқ».

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео