Собиқ Спорт вазирлигининг мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўлланган мурожаат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, фуқаро М.Д. томонидан йўлланган мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилган. Мурожаатда келтирилган важларни холис ўрганиш мақсадида ваколатли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг айрим мансабдор шахслари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганини аниқлаган.

Жумладан, 2019 йилда Италиянинг Педилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш учун давлат бюджетидан 334 миллион сўм, 20 680 евро ва 1500 доллар ажратилган. Бироқ ўрганишлар давомида ушбу халқаро тадбирлар учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Шунингдек, 2019 йилда Токио ва Пекин шаҳарларида синхрон сузиш бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ушбу тадбирларга масъуллар 1015 доллар миқдорида ортиқча харажатга йўл қўйган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун «Машхим» МЧЖ, «Араббой спорт» ХК ва «Спорт жиҳоз люкс» ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 миллиард сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганишда 6 та шартнома бўйича сотиб олинган 2,9 миллиард сўмлик жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича прокуратура идоралари томонидан Жиноят кодекси 167-моддасининг (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми, «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коррупцияга қўл урган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри Ўзбекистонда энг коррупциялашган ҳудуд деб топилганди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Япония ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида келишувларга эришган, мамлакат коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти тасдиқланган, Сенатда соғлиқни сақлаш вазири ва Антикоррупция агентлиги раҳбари ўртасида тортишув юзага келган эди.

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео