13:24 | 14.01.23 270

Тошкентда йўловчи автобуси эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди — видео

Тошкентда совуқ сабаб носозлик юзага келиши оқибатида автобус эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди. Аномал совуқ сабабли 117-йўналишда ҳаракатланувчи автобус эшигининг механизмидаги ҳаво тизими музлаб қолган. Ҳайдовчи эса йўловчиларни охирги бекатга етказиб қўйиш учун ҳаракатни давом эттирган

«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахт кўчаларида йўловчи автобусларидан бири эшиклари очиқ ҳолатда ҳаракатлангани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқарда совуқ сабаб носозлик юзага келиши оқибатида автобус эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди.

Қайд этилишича, аномал совуқ сабабли Тошкент шаҳридаги 117-йўналишда ҳаракатланувчи жамоат тарнаспорти автобус эшигининг механизмидаги ҳаво тизими музлаб қолган. Натижада ҳайдовчи автобус салонида йўловчилар борлигини инобатга олиб, уларни охирги бекатга етказиб қўйиш мақсадида ҳаракатни давом эттирган ҳамда йўловчиларни бекатга етказгандан сўнг автобусга техник ёрдам кўрсатилган.

Автобусга техник ёрдам кўрсатилиб, камчилик бартараф этилгандан сўнг соат 15:20 да яна йўналишга чиқарилган.

«‘Тошшаҳартрансхизматʼ АЖ томонидан барча автобус саройи мутасадди раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, ҳар шанба куни бўлиб ўтадиган ‘Ҳайдовчилар куниʼ йиғилишида ҳайдовчи ва чиптачиларга фавқулодда ҳолатлар юзага келган вақтда қандай ҳаракатланиш зарурлиги бўйича яна бир бор тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги тўғрисида топшириқлар берилди», дейилади хабарда.

Telegram’даги «Ко дну» канали 12 январь куни пойтахт автобуслари йўлга ҳар доимгидан 1,5 баробар кам чиққанини ёзганди. Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келиши сабаб ҳаво ҳароратининг -20 дан ортиқ даражага кескин пасайиши оқибатида янги харид қилинган катта русумли автобуслар двигатель ҳаво тизимининг яхлаб қолгани оқибатида техник носозликлар вужудга келгани аниқланган.

Ушбу ҳолатнинг бартараф этилиши юзасидан автобусларга тезкор сервис ва жорий таъмир хизматлари кўрсатишни талаб даражасида ташкил этиш учун завод мутахассислари билан ҳамкорликда автобусларнинг техник кўрсаткичлари кўриб чиқилиб, носозликлар бартараф этилиши таъминланган.

Аввалроқ Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилиши, Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқариши, Тошкентда автобус ҳайдовчиларнинг маоши декабрь ойидан икки баробарга оширилгани тўғрисида хабар берилганди.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 300
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 106
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 310
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 410
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 244
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1105