Ҳарбий хизматчилар орасидан пенционерларни лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби бекор қилинди
Мудофаа вазирлигининг қарори билан пенционерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимига тайинлаш ҳам бекор қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Мудофаа вазирлиги томонидан «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенционерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор, шунингдек, унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарор жойлаштирилди.
Унга кўра Мудофаа вазирлигининг тегишли қарори билан ҳарбий хизматчилар орасидан пенционерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом бекор қилинди.
Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар орасидан пенционерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимига тайинлаш ҳам бекор қилинади. Мазкур қарорлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон иқтисодиётига 1 млн доллар сармоя киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда фуқаролик берилиши мумкинлиги, Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилиши, Мудофаа вазирлиги фойдаланмаётган транспортларини аукционда сотиши ҳамда Саида Мирзиёевга Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.