Ўзбекистонда 16 январь куни ҳаво ҳарорати ноль даражагача кўтарилади
Ўзбекистонда 16 январь, душанба куни кузатиладиган об ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16 даража совуқ, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш ҳавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонга аномал совуқ кириб келганди. Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу совуқдан химояланиш бўйича, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати эса аномал совуққа тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар берди. Шавкат Мирзиёев ҳам совуқ ҳаво таъсирини беталафот ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берганди.
Сўнгра республикада кузатилаётган аномал совуқ ҳаво чекинишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.