Ўзбекистонда спорт ҳуқуқшуносларини тайёрлаш йўлга қўйилади

Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Спортчи ва тренерларнинг профессионал фаолияти давомида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, спорт-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, спортчи ва тренерларнинг профессионал фаолияти давомида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, спорт низоларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш мақсадида ОТМларда алоҳида спорт ҳуқуқи йўналиши бўйича ҳуқуқшуносларни тайёрлайдиган факультет, кафедра ҳамда илмий тадқиқот марказлари ташкил қилинади.

Хусусан, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент давлат юридик университетида юриспруденция (спорт ҳуқуқи) йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Маълум қилинишича, Тошкент давлат юридик университетида спорт ҳуқуқи ва халқаро спорт арбитражи факультети ташкил қилинади ҳамда факультетнинг зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни юклатилади:

  • Спорт ҳуқуқи, шу жумладан халқаро спорт арбитражи ҳуқуқини чуқур ўрганиш, шунингдек, миллий ва япон, немис спорт ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар спорт ҳуқуқини тизимли ўрганиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш;
  • Япония, Германия ва бошқа ривожланган хорижий давлатлар спорт ҳуқуқи ва ҳуқуқий тизимларининг қиёсий тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда халқаро спорт ҳуқуқи нормаларини имплементация қилиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • хорижий мамлакатлар спорт ҳуқуқи ва спорт арбитражларини қиёсий тадқиқ қилиш мақсадида хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан профессор-ўқитувчилари ва талабалари алмашинуви ҳамда стажировкалар тизимли асосда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналиши очилиши, Нурафшон давлат университети ташкил этилиши, Ўзбекистоннинг учта ҳудудида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилиши ҳақида ҳамда Ўзбекистонда Ҳамширалар академияси ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди