13:49 | 15.01.23 169

Тошкентда савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгилочар марказларнинг иш вақтига чеклов киритилди

Пойтахт ҳокимлигининг қароридан кейин ижтимоий тармоқ фаоллари кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати пасайтирилиши, уйлардаги иссиқлик таъминотига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаслигини таъкидлашди. Шунингдек, Тошкентдаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар марказларbнинг иш вақтига чеклов киритилди

Тошкент шаҳрида ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши сабабли ўз хонадонларини иситиш мақсадида фуқаролар қўшимча электр мосламалардан фойдаланиши оқибатида трансформатор станциялари ва узатиш симларида портлаш ва ёниб кетиш каби авариялар сони кунлик ўн баробаридан ошиб кетди. Натижада Тошкент шаҳар ҳокимлиги электр тизимига юкламани пасайтириш ҳамда марказлашган иссиқлик тизимида ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида, уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтирилишини маълум қилди.

Энергетика вазирлиги пойтахт ҳокимлигининг уч кун давомида кўп қаватли уйлардаги иссиқ сув ҳароратига чеклов жорий қилиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади.

Вазирликнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида ҳаво-ҳароратининг кескин пасайиши натижасида иссиқлик станцияларига узатилаётган табиий газ босимининг пасайиб кетиши сабабли хонадонларга етказиб берилаётган иссиқ сув таминотида ҳам, иситиш тизимида ҳам ҳарорат сезиларли даражада пасайиб кетган. Натижада трансформатор пунктлари ва электр тармоқларида меъёрдан ортиқча юкламаларнинг юзага келиши оқибатида портлаш, ёниб кетиш каби аварияларнинг кунлик сони кескин ошиб кетган.

Шунингдек, пойтахтдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳароратининг пасайтирилиши ижтимоий тармоқлар фаоллари орасида кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Хусусан, Telegram’даги (kurbanoffnet) канали муаллифининг таъкидлашича, пойтахтдаги кўп қаватли уйларнинг умумий иситиш тизими ҳамда иссиқ сув учун бериладиган иссиқ сув аслида битта қувур орқали етказиб берилади, натижада иссиқ сув ҳарорати пасайтирилса, уйлардаги иссиқлик таъминотига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.

«Кўп қаватли уйларда иситиш тизимининг қандай ишлашини билмаганлар учун тушунтираман. Иссиқлик ташувчиси — сув таъминот қувури орқали уйларга етказиб берилади. Уйнинг иситиш мосламасида бу сув иссиқ сув таъминоти ва уйни иситишга, яъни иккига бўлинади.

Етказиб берувчи иситишнинг ҳарорати ёки босимини пасайтирмасдан иссиқ сувнинг ҳарорати ёки босимини индивидуал равишда пасайтириши мумкин эмас. Яъни, кўп қаватли уйлар учун етказиб берилаётган сув битта қувур орқали оқади. Шундай қилиб, бу қувурдаги ҳарорат ёки босим пасайганда, иссиқ сув таъминоти тизимида ҳам, уй иситиш тизимида ҳам ҳарорат ва босим пасаяди», – дейди у.

Блогер иссиқ сув ҳарорати пасайтирилганда уйларнинг иситиш тизимида ҳам ҳарорат пасайиши сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлигининг иссиқ сувга чеклов ўрнатиш ҳақидаги қарори юзасидан қўшимча тушунтириш беришларини сўраган.

Бундан ташқари, Тошкентда савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар марказларнинг иш вақтига чеклов киритилди.

Хусусан, шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.

Маълум қилинишича, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10:00 дан 17:00 га қадар амалга ошириши лозим. Шунингдек, иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.

Аввалроқ Тошкентда маъсулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи ҳар қандай йиғилиш ўтказиш тақиқлангани, аномал совуқда ҳам «свет» ўчирилиши маълум қилингани, энергетика вазирлиги энерготизимда режали чекловлар киритилмаса Ўзбекистон жиддий талафот кўриши мумкинлигини айтгани, Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинча ёпилгани, Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига метан газ қуйиш тақиқлангани ҳамда Тошкентдаги кўча чироқларини ўчириш бошлангач қанча электр энергияси тежалаётгани ҳақида хабар берилганди.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 199
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 102
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 283
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 407
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 242
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1105