Бухорода учта газ «заправка» 26 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилгани аниқланди

Бухорода учта метан қуйиш шохобчаси томонидан жами 26,2 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят прокуратураси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва «Ўзнефтгазинспекция» мутахассислари ҳамкорлигида ҳудуддаги газ «заправка»лар ўрганилган.

Аниқланишича, «Д.А.» МЧЖга қарашли иккита шохобча ва «О.Б.Г.» МЧЖга қарашли битта шохобчага келган табиий газ қувурларига ўрнатилган «Автопилот-ПРО» русумли газ ҳисоблаш ускуналари текширилганда, газ ҳисоблагич ускунасидаги мавжуд импульс трубкасига ўрнатилган тамғани газ маҳсулотлари қувурларида ўғрилик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқа тамғага алмаштириб, импульс трубкасини маҳкамлаб, газ ўтиш ҳаракати пасайиши натижасида ҳисоблагич диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажмининг сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришган.

Бунинг оқибатида «Д.Д.» МЧЖга қарашли иккита шохобча томонидан 11,1 миллиард сўмлик ҳамда «О.Б.Г.» МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 миллиард сўмлик жами 26,2 миллиард сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилиниб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ва 207-модда (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми ҳамда «Д.Д.» МЧЖ ва «О.Б.Г.» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўтказилмоқда.

«Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», дейилади прокуратура ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда «метан заправка» 2 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига етадиган газни талон-торож қилгани аниқланганди ҳамда Андижон ва Жиззахда 900 млн сўмдан ортиқ газ ҳисоблаш ускуналари талон-торож қилинганди

Шунингдек, «Мароқанд нефть базаси»нинг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73 миллиард 775 миллион сўмлик талон-торож ва камомад аниқлангани ва Навоийда электрон ҳисоблагични ўзгартирган газ «заправка» 1,5 миллиард сўмлик зарар етказгани ҳақида хабар берилганди.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023